ҲАЙБАТСОҚИ

ҲАЙБАТСОҚИ (1846 – ҳоз. Тожикистон Республикаси Хатлон вилояти — 1906) — соқи. Ҳ. кўплаб достон, тер-ма, қўшиқларни ёддан билган, дўмбирани турли усулларда черта билган ва жарангли овоз соҳиби бўлган. Ҳайбатсоқи машҳур Қундузсоқининг шогирди сифатида анъанавий лақай соқичилик мактабига хос бўлган «Гўрўғли» туркумидаги достонлардан «Гўрўғлининг туғилиши», «Гўрўғлининг Гур-жистонга бориб, Авазхонни олиб келиши», «Аҳмаднинг Гўрўғлига даъ-воси», «Гўрўғлининг қошига икки элчининг келиши», «Кўктемир сав-догарнинг Авазхонга дори бериши», «Гўрўғлининг Райҳонараб билан уру-ши», «Гўрўғлининг Санам ва Гавҳар номли қизлари», «Авазхон ва қоракўз», «Авазнинг Гирдоб кўлига сафари», «Гулойимпари», «Нурали» каби достонлар ва халқ қўшиқларини ижро этиб, ўзига хос мактаб яратган. Ҳайбатсоқининг ўғли Тўласоқи (1886—1968) ҳам йирик гўрўғлихон сифатида мин-тақада шуҳрат қозонган.

Loading...