ҲАЙДАР САБУҲИЙ

ҲАЙДАР САБУҲИЙ (15-а. – Ҳирот – 1498) — шоир. Алишер Навоийнннт жияни, тоғаси Мир Саид Кобулийнинг ўғли. Тожу тахт учун курашда Ҳусайн Бойқаро томонида туриб урушгани сабабли Абусаид Мирзо отасини тутиб қатл этгач, унинг тарбияси билан Навоий шуғулланган. «Сабуҳий» (та-саввуфий маънода поклик, ҳақиқат нури) тахаллуси билан шеърлар ёзган. Навоий кўпинча уни ёнида олиб юрган. Астрободда ҳам у Навоийнинг хос мулозимларидан бўлган. Навоий уни баъзи расмий топшириқлар билан Ҳиротга юборганида, бир даврада Навоийга суиқасд қилингани, ошпаз унга заҳар қўшилган таом бермоқчи бўлгани, бундан хабар топган шоир ғазабга миниб, Ҳусайн Байқарога қарши исён кўтармоқчи эканлигини айтади. Бу гап Ҳиротда овоза бўлиб кетади. Ҳусайн Бойқаро дарҳол Навоийга мактуб йўллаб, бу ишдан мутлақо хабари йўқлигини маълум қилади. Шу воқеадан кейин Ҳусайн Бойқаро Навоийнинг Ҳиротга қайтишига рухсат беради. Навоий ўз жавобида бу гапни рад этади ва жиянининг хатосини кечиришини илтимос қилади. Ҳусайн Бой-қаро гарчи кечирганлигини айтиб, дўстини хотиржам қилса-да, ўз хона-дони шаънига қилинган бу туҳматни унутмайди. Ҳайдар Сабуҳий барча хизматлардан четлатилади. У Бадахшонга кстиб, бир неча йил ўша ерда хизмат қилади. 1498 й. да Бадахшондан Ҳиротга элчи бўлиб келганида, Ҳусайн Бойқаро уни тутиб, қатл эттиради.

Ҳайдар Сабуҳий шеърларининг тақдири маълум эмас. «Мажолис ун-нафоис»да Навоий унинг бир байтини мисол тариқасида келтирган: Май аст лаъли ту ё шаҳди ноб: аз ин ду кадом аст? Хай аст бар рухи ту ё гулоб: аз ин ду кадом аст? Мазмуни: Лаъли лабинг майми, ё тоза асалми — бу иккисидан қайси бири? Юзингдаги терму ё гулобми: бу иккисидан қайси бири? Ад.: Алишер Навоий, Мажолис уннафоис [МАТ, 13-а. ], Т, 1997; Ўзбек адабиёти тарихи, 2-ж., Т, 1977.

Loading...