ҲАЙДАР

ҲАЙДАР, Амир Ҳайдар, Амири Саййид (1778 — Бухоро — 1826.6.10) – Бухоро амири (1800 — 26), манғитларлан, Амир Шоҳмуроднинг ўғли, Дониёлбий оталиқнинг не-вараси. Унинг онаси аштархонийлардан Абулфайзхонш қизи Бону Шамс бўлган. Бухоро мадрасаларида 10 й. таҳсил олиб, Қуръони карим шарҳи ва ҳадис илмларини пухта эгаллаган. Амир Шоҳмурод Ҳ. ни Қарши вилоятига ҳоким қилиб тайинлаган. Шоҳмурод вафот этгач, Бухоро амирлиги тахтига ўтирган ва «амир ал-мўминин» унвонини олган (1800.2.12). Бухоро амирлигида вужудга келган кескин сиёсий вазиятни юмшатишга ҳара-кат қилган. Ҳайдар айирмачилик кайфиятларни намоён қилаётган Шаҳрисабз, Китоб, Ургут бекликлари, Миёнқол ва Самарқанд ҳокимларига қарши жанглар олиб боришга мажбур бўлган.

Ҳ. Хуросонга ҳам ҳарбий юришлар қилиб, Балх (1817), Бадахшон, Қундуз ва Майманани Бухоро амирлигига қайтарган.

Марв ҳокими Дин Носирбек (Ҳ. нинг укаси) Хива хони Элтузархон қутқусига учиб, акасига қарши бош кўтаради (1804) ва мағлубиятга учрайди. Шу аснода Хива хони Элту-зархон бир неча марта Бухорога ҳарбий босқинлар уюштирган. Ана шундай юришларнинг бирида Ниёзбек парвоначи бошчилигида 20 минг кишилик Бухоро қўшини хоразмликлар қўшинини мағлубиятга учратган. Элтузархон Амударёдан қочиб ўтаётганда дарёда ғарқ бўлиб ўлган. Элтузархоннинг 3 биродари ва қўплаб хиваликлар асир тушишган. Амир Ҳ. Элтузархоннинг кичик биродари Қутлуғмуродхонни 400 асир билан озод қилиб, Урганчга жўнатган.

1821—25 й. ларда амир Ҳайдарнинг солиқ сиёсатига қарши хитой-қипчоқлар кўтарган Миёнқол қўзғолони ҳам катта қийинчилик билан бостирилган.

Аҳмад Донишнннг ёзишича, Ҳайдар ҳукмронлик қилган даврда Бухорода илм-фан, хусусан, тарих ва ислом илмлари ривожланган. Ҳайдар мадрасаларда таҳсил олиб бориш учун Истан-бул, Кобул ва б. шаҳарлардан кўплаб қўлёзма китобларни олдирган. Унинг ўзи мунтазам равишда сабоқ берган, мадрасаларда дарс ўтган. Ҳайдар «ал-Фа-воид ал-алфийа» номли фиқҳнинг ханафия мазҳабига оид асар ҳам ёзган.

У ҳукмронлиги даврида Бухорода Чор минор ва Халифа Ниёзқул мадрасаси (1807), масжидлар, хонақоҳлар, ҳаммомлар қурилган, Халфа худойдод мажмуаси қурилиши давом эттирилган. Бухорода Ҳайдар онасига атаб махсус мадраса, Қаршида Али мад-расаси ва Мир Муҳаммад мадрасасини ҳам қурдирган. Ҳ. Бухородаги Жўйбор мавзеидаги Эшони Имло қабристонида отаси Шоҳмурод ёнида дафн этилган.

Ад.: Ўзбекистон тарихи: давлат ва жамият тараққиёти, 1-қисм, Т., 2000.

Қаҳрамон Ражабов.

Prev Article

ҲАЙДАМАКЛАР

Next Article

ҲАЙДАРОВ