ҲАЙДАРАЛИЕВ

ҲАЙДАРАЛИЕВ Ҳамдам (аслида Тош-хўжа Расулхўжаев) (1887, Наманган — 1922, Шаҳрихон) — ўзбек халқ профессионал артисти, раққос, ашулачи, чавандоз. Саҳнада катта ашула, рақс билан лапар ижро этган. «От ўйин» томошасида отнинг буйни ва қорнидан айланиш, эгар устида чарх уриш, от устида тик туриб отни чоптириш, 2 — 3 от устидан бирбирига сакраб ўтиш, маймун ўйнатиш ва б. ўйинларни намойиш қилгатч. Рус, форс, араб, турк тилларини яхши билган, шу тилларда ашула айтган, рақслар ижро этган. «Кўп эрди», «Бир келиб кетсун», «Нома ёздинг» каби катта ашулаларни тақсимча тутиб отаси билан айтган. Ўзи ёзиб ижро этган «Ноз ўзга-чаю, ситам бўлакча» ашуласи эл орасида машҳур.