ҲАЙДАРКОН СИМОБ КОНИ

ҲАЙДАРКОН СИМОБ КОНИҚирғизистон Республикаси Ўш вилоятидаги кон. Олай тоғларининг шим. ён бағридаги Фарғона симоб-сурма минтақасининг шарқий қисмида. Фарғона вилояти Сўх ш. дан 19 км шим.шарқда. Кон 1926 й. да топилган. Гео-логик жиҳатдан Ишметов тоғининг марказида шаклланган антиклиналь структуранинг гумбаз қисмида жойлашган. Унинг ядросидаги оҳактошлар автохтон ва аллохтон қумтош-сланецли қатламлар билан қопланган. Рудаларнинг асосий қисми оҳактошлар ва уларни қопловчи сланецларнинг чегара қисмларида ривожланган метасома-тоз маҳсули бўлган кварц-карбонат таркибли жаспероидларда мужассамлашган. Кондаги рудалар мажмуали таркибга эга бўлиб, асосан, симоб-сурма-флюоритлардан иборат. Асосий саноат минераллари — киноварь, баъ-зан антимонит, флюорит, халькопирит, марказит. Сурма, симоб, қўрғо-шин сульфатузлари учрайди. Улардан ташқари реальгар ва аурипигмент ҳам бор. Норуда минераллардан кварц, кальцит, анкерит ва б. мавжуд. Коннинг жан. қисмида (Жан. структура) 1500—4000 м2 ли мувофиқ ётган май-донларда қалинлиги 2—11 м ли кино-варли қатламсимон руда таналари тарқалган. Коннинг шим. қисмида (Шим. структура) тик ётган, кесишган ва қатламсимон мувофиқ ётувчи руда таналари ривожланган, рудалар мавжуд.

Руда тўпламлари қатламсимон, линза ва уясимон, қўзиқорин-устунсимон шаклларда. Линза, уяларнинг уз. 30 м, қалинлиги 2—11 м, ётиш бўйича уз. 10—100 м. Конда 24 та мустақил майдон разведка қилинган ва фойдаланишга тайёрланган. Симобнинг умумий захиралари ва башоратли ресурслари металлнинг 0,165%ли таркиби билан 20,9 минг т ни ташкил қилади. Сурманинг йиғинди захиралари ва башоратли ресурслари 11,3 минг т га баҳоланади, унда сурманинг ўртача таркиби 1,728%, флюорит 13,26%ли таркиби билан 1143 минг т. Кондан ҳоз. кунда фойдаланилмоқда.