ҲАЙДАРОБОД

ҲАЙДАРОБОД — Покистоннинг жан.-шарқий қисмидаги шаҳар. Аҳолиси 1,16 млн. киши (1998). Транспорт йўллари чорраҳаси. Ҳинд дарёси бўйидаги порт. Мамлакатнинг муҳим сав-до-саноат марказларидан. Ип газлама, тикувчилик, цемент, кўн-пойабзал, кимё, ойна-шиша, озиқ-овқат, тамаки саноати корхоналари мавжуд. машинасозлик ва металлсозлик корхоналари ишлаб турибди. Қ. х. ва электро-техника буюмлари ишлаб чиқарилади. Ҳунармандчилик ривожланган: қўлда гилам, матолар тўқилади. Қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмлари тайёрланади. Синдҳ ун-ти бор.