ҲАЙДЕГГЕР

ҲАЙДЕГГЕР Мартин (1889.26.9 — Мескирх, Баден – 1976.26.5) — немис файласуфи-экзи-стенциалист. 1928—45 й. ларда Фрей-бург, кейин Брейсгау унтларида проф. Гуссерлнинт шогирди ва издоши бўлган бўлса-да, аста-секин ундан узоклаша борди. Борлиқ ҳақидаги таълимот («фундаментал онтология») ни ривожлантирди; бу таълимот асосида ҳақиқий мавжудлик (экзистенция) билан кундалик. оддий дунёни қарама-қарши қўйиш ётади; Ҳ. фикрича, борлиқнинг маъносини англаб етиш инсон мавжудлигининг бебақолигини фаҳмлаш билан боғлиқдир. Ҳайдеггерга кўра, борлиқнинг, инсон шаклининг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, у нафақат борлиқнинг бошқа кўринишларини, балки ўзини ўзи билишга ҳам қодир. Шунингдек, инсон борлиқнинг бошқа шакллари билан турли муносабатлар ўрнатиш хусусиятига эга. Шунинг учун ҳам бундай борлиқ, яъни инсон экзистенцияси — онтологиянинг пой-девори бўлмоғи керак. Ҳайдеггер таълимоти ва у яратган ўзига хос атамалар ҳоз. замон тафаккури, хусусан Европа фал-сафаси учун кучли туртки бўлди.

Асосий асарлари; «Борлиқ ва замон» (1927), «Кант ва метафизика муаммоси» (1929), «Замон олам манзарасида» (1938), «Бурилиш» (1949), «Техника ҳақидаги масала» (1953), «Метафизи-кага_ кириш» (1953).

Loading...