ҲАЙИТ

ҲАЙИТ (араб. ийд — байрам) — мусулмонларнинг диний байрами. Ислом анъанасида иккита Ҳайит расман диний байрам сифатида нишонланади: катта Ҳайит ёки қурбон Ҳайити (араб. ийд ал-кабир, ийд ал-адҳо) ва кичик Ҳайит ёки рўза Ҳ. и (араб. ийд ас-сағир, ийд ал-фитр). Қур-бон Ҳайити ҳаж маросими ва қурбонлик қилиш б-н, рўза Ҳайити эса рамазон ойи ниҳоясида оғиз очиш билан боғлиқ. Қур-бон Ҳайити ҳижрий зу-л-ҳижжа ойининг 10-кунида, рўза Ҳайити эса шаввол ойининг 1-кунида байрам қилинади. Ҳайитда масжидда эрталаб Ҳайит намози ўқиш, рўза Ҳ. ида фитр-садақа бериш (Ҳ. намозидан олдин), қурбон Ҳ. ида эса қурбонлик қилиш ва ш. к. ислом билан боғлиқ маросимлар юзага келган. Ҳайит даги бу маросимларга кўп жойларда халқларнинг маҳаллий одатлари — арафа куни ош улашиш, янги кийим кийиш, «ҳайитлик» бериш, сайил қилиш, яқин одамларини кўриш ва ҳ. к. ҳам қўшилиб кетган.

Ўзбекистон мустақилликка эришгач, қурбон Ҳ. и ҳам, рўза Ҳ. и ҳам умумхалқ байрами сифатида нишонланадиган бўлди.

Loading...