ҲАЙИТМЕТОВ Абдуқодир Ҳожиметович (1926.27.5, Данғара тумани Қиёлиқум қишлоғи — 2005.7.5, Тошкент) — адабиётшунос олим. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1978), Филол. Фанлари д-ри (1965), проф. (1970). Ўрта Осиё ун-тининг шарқшунослик ф-тини тугатган (1949). Ўзбекистан ФА Тил ва адабиёт ин-тида кичик (1953-57), катта илмий ходим (1957—67), директорнинг илмий ишлар бўйича ўринбосари ва бўлим мудири (1967—70; 1971—98), илмий маслаҳатчи (1998—2003), етакчи илмий ходим (2003 йдан). Ҳайитметовнинг адабий-илмий фаолияти 50-й. ларда ҳикоя ва мақолалар ёзиш билан бошланган. Кейинчалик у фақати. т. ишлари билан шуғулланган ва унинг илмий фаолияти, асосан, буюк ўзбек шоири Алишер Навоий ижодини ўрганишга бағишланган. Ҳайитметов «Алишер Навоийнинг адабий-танқидий қарашлари» (1959), «Навоий лирикаси» (1961), «Навоийнинг ижодий методи» (1963), «Шарқ адабиётининг ижодий методи тарихидан», «Навоий даҳоси» (1970), «Ҳаёт-бахш чашма» (1974), «Навоийхонлик суҳбатлари» (1993) каби асарлари билан навоийшунослик фанини янги бос-қичга кўтарган.
Ҳайитметов илмий фаолиятининг муҳим қисмини ўзбек мумтоз адабиёти тарихини яратиш билан боғлиц ишлар ташкил этади. Унинг илмий раҳбарлиги ва бевосита иштирокида ўзбек тилида 5 ж. ли (1977—80), рус тилида 2 ж. ли (1991-92) «Ўзбек адабиёти тарихи» яратилган. Бундан ташқари, олим 4 ж. ли «Узбек адабиёти» мажмуаси, 3 ж. ли «Узбек поэзияси антологияси», Али-шер Навоийнинг 15 ва 20 ж. ли асарлар тўпламларини тузишда фаол иштирок этган. Навоийнинг «Ҳайрат ул-аброр» ҳамда «Фарҳод ва Ширин» дос-тонларининг насрий вариантларини тайёрлаб нашр этган. Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти ла-уреати (1967, 1992). «Буюк хизматлари учун» ордени билан тақдирланган (2003).
Ас: Табаррук излар изидан, Т., 1979; мерос ва ихлос, Т., 1985; Навоийхонлик суҳбатлари, Т., 1993; Темурийлар даври ўзбек адабиёти, Т., 1996.
Ад.: Абдуқодир Ҳожиметович Ҳайитметов (биобиблиография), Т., 1986; Воҳидов Р., Навоий қалбила сирлашган инсон, Т., 1999.