ҲАЙКАЛТАРОШЛИК

ҲАЙКАЛТАРОШЛИК — тасвирий саньат тури; борлиқни ҳажмли шаклларда, маконда уч ўлчамда тасвирлашга асосланади. Тасвир объекти, асосан, инсон; шунингдек, ҳайвонлар (анима-листика), табиат (манзара) ва нарсалар (натюрморт). Ҳ. нинг 2 асосий кўриниши — айланиб кузатиш имконини берувчи думалоқ ҳайкал ҳамда фақат бир томондан кўришга мўлжалланган бўртма (қабариқ) тасвир рельеф тури фарқланади. Рельеф, ўз навбатида, юзага нисбатан бир оз бўрттириб ишланадиган барельеф ҳамда тасвир юзага нисбатан анча бўрттириб ишланадиган горельефта бўлинади; шунингдек нурсоя ўйини ҳисобига тасвир кўзга ташланадиган текис юзага ишланадиган яна ўйма кўриниш мавжуд.

Ҳайкалтарошлик бажарадиган вазифаси ва мазмунига кўра бир неча турларга бўлинади: монументал ҳайкалтарошлик, безак ҳайкалтарошлиги, дастгоҳ Ҳайкалтарошлик (қ. Дастгоҳ санъ-ати), майда ҳайкалтарошлик турлари ўзаро яқин алоқада ривожланади ҳамда ўзига хос хусусиятларга эга. Меъморлик санъати билан боғлиқ бўлган монументал Ҳайкалтарошликка муҳим тарихий воқеалар, атоқли шахслар хотирасини абадийлаштириш мақсадида ўрнатилган монумент, ёдгорликлар, Ҳайкалтарошлик ансамбллари киради, улар ўзида катта мазмунни ифодалайди ҳамда мустақил аҳамиятга эга; бироқ Ҳайкалтарошликнинг бу тури бевосита муҳит, меъморий иншо-отлар ҳамда табиат билан уйғун бўлиши лозим, бу унга янада улуғворлик ва таъсирчанлик бахш этади. Монументал Ҳайкалтарошликка хос бўлган хислатлардан бири қаҳрамонларни кўтаринки руҳда тасвирлаш-дир. Монументал Ҳайкалтарошлик асарлари узоқдан кўришга мўлжалланганлиги сабабли, катта-катта яхлит шакллардан кенг фойдаланилади; одам юзидаги майда унсурлар, кийимдаги букланишлар, майда қисмлар кўрсатилмаслиги мумкин.

Безак Ҳайкалтарошликга истироҳат боғлари, хиёбонлар, кўча ва боғлар, шунингдек, меъморий биноларнинг деворларини безаш учун ишланадиган турли безак ҳайкаллар киради; асарларида рамзий образлар, ҳайвонлар шакли кенг ишлатилади. Биноларнинг деворларига ишланадиган бўртма тасвирлар, амалий санъат буюмлари юзасига ишланадиган безаклар, фаввора, панжа-ра, бадиий дарвозалар ҳам шу Ҳайкалтарошликнинг кўринишидир.

Дастгоҳ Ҳайкалтарошликга мустақил мазмунга эга бўлган, санъатнинг бошқа турларига тобе бўлмаган асарлар киради; улар кўргазмалар, музей хоналарига ва уйларнинг интерьерига қўйиш учун мўлжалланади. Бу тур асарларда воқелик ўзининг бутун борлиғи билан акс эттирилади ҳамда инсон руҳиятидаги нозик узгаришлар, унинг ички кечин-малари, кайфиятини очиб бериш имконияти катта. Дастгоҳ Ҳайкалтарошлик асарлари бюст (белгача бўлган портрет), торс, ҳайкал (одам гавдасининг натурал кат-таликда ишланган кўриниши), ҳайкалча (натурал катталигидан кичик бўлган ҳайкаллар), колосс (ҳаддан ортиқ катталикда ишланган ҳайкаллар, мас, Родос колосси), жанрли ҳайкал (муайян муҳитда тасвирланган одам ёки одамлар гуруҳи) ва б. кўринишда бўлади. Кичик шакллар Ҳайкалтарошлик ги ўз харак-терига кўра амалий безак санъатига яқин туради. Бунга стол устига қўйиладиган сопол, чинни ва б. хом ашёлардан ишланадиган ҳайкаллар киради. Энг кўп тарқалган турларидан бири терракота; медаль ясаш саньати ва глиптика ҳам шу турга мансуб.

Ҳайкалтарошликда ижодкор нурсоя ўйинидан фойдаланиш орқали асарнинг таъсир кучини оширишга эришади (нур тушиши билан ҳайкал жонланади, нур йўналишининг ўзгариши билан ундаги нур-соя товланиши ҳам ўзгаради, натижада ундан томошабин оладиган таассурот ҳам ўзгариб боради). Бу айниқса мону-ментал ва безак Ҳайкалтарошлик асарлари учун қўл келади, чунки майдон ёки ҳиёбонга ўрнатилган ҳайкалга эрталабки қуёш нурлари бир жозиба берса, кечки кун ботиш пайтидан қуёш нурлари бошқача бир файз киритади. Ҳайкалтарошлик ла инсоннинг ташқи кўриниши, сокин ёки ҳаракатдаги ҳолатини акс эттириш билан унинг имконияти тугамайди, асарда кечин-малар, ҳаяжон, ғамгинлик ва б. ҳам ўз ифодасини топади. Ҳайкалтарош маҳорати, тўғри топилган ҳаракат, юздаги мимик ҳолат асарнинг таъсирли бўлишида муҳим ўрин тутади. Ҳайкалтарошлик асарлари учун тош, гранит, бронза, мармар, ёғоч, металл (олтин, кумуш, пикель каби қимматбаҳо металлар) цемент, гипс каби турли материаллар ишлатилади. Ҳайкалтарошликда танланган хом ашё унинг рангини белгилайди. Халқ Ҳ. да-гина ҳайкалларни бўяш ҳоллари учрайди. Ҳайкалтарошлик асарлари яратишда юмшоқ моддалар (махсус лой, мум, пластилин ва б.), қаттиқ моддалар (турли нав тошлар, ёғоч ва б.)дан кесиб (йўниб) ёки ўймакорлик билан кераксиз қисмларини олиб ташлаш йўли билан яратилади; суюқ ҳолатдан қаттиқ ҳолатга ўтиш хусусиятига эга бўлган моддалар (турли металл, гипс, бетон ва б.)дан қолип ёрдамида қуйиб ишланади; керамика Ҳ. асарлари тайёрлашда махсус лой навларидан фойдаланилади, шакл бўяма иақш ёки рангли сир билан қопланади ва махсус печларда қуйдирилади. Ҳайкалтарошлик асари тагликка (постамент ёки пьедесталга) ўрнатилади; баъзан ҳайкалтарош мақ-садини юзага чиқаришда бир неча тагликка ўрнатилган ҳайкаллар, рельефлардан фойдаланиши мумкин.

Ҳайкалтарошлик қадимдан — ибтидоий жамиятда инсоннинг меҳнат фаолияти ва диний тушунчаларнинг пайдо бўлиши билан шаклланиб, ясаш жараёнида Ҳайкалтарошликга хос услуб (йўниш, ишлов бериш, юмшоқ лойдан шакллар ясаш) билан ўз ҳиссиёти, кечинмаларини тасвирлай бошлаган. Ҳайвонларнинг думалоқ, ғор ёки тош юзасига ишланган бўртма ҳайкаллари ибтидоий кишилар қарашларининг ифодасидир. Бўртма тасвирлар юмшоқ тош, суяк ва ёғоч юзасига ишланган, меҳнат ва ов қуролларини безашда ҳамда тумор сифатида ҳам фойдаланилган. Олтин ва б. қимматбаҳо материаллардан бўртма тасвирли амалий санъат буюмлари, лойдан ҳайкалчалар ясашда катта муваффақиятларга эришилди (скифяар маданияти, Африка қитъасининг Нок манзилидаги сопол ҳайкаллар ва б.).

Қулдорлик тузуми давридан Ҳайкалтарошликда янги босқич бошланди, бу давр услуб ранг-баранглиги, мавзу ва турларининг кўлами билан ажралиб туради. Бу жиҳатдан Ҳайкалтарошликда Қад. Шарқнинг алоҳида ўрни бор: илк бор маҳобатли ҳайкаллар, дастгоҳ портретлари, жўшқин, ҳаракатга тўла бўртма тас-вирлар яратилди. Шумер ва Аккад, Бобил ва Оссурия ёдгорликлари, Мисрдаги маҳобатли ҳайкаллар, нафис бўртма тасвирлар шу даврнинг нодир ёдгорликларидир. Ўрта Шарқ, жумладан, Ўзбекистон ҳудудида яра-тилган Хоразм, Суғд, Бақтрия ёдгорликлари, Тупроққалъа, Варахша, Аф-росиёб, Холчаён, Далварзинтепа, Қуванинг маҳобатли ҳайкал ва бўртма тасвирлари, майда ҳайкалчалар, амалий санъат буюмларини безашда ишланган турли бадиий шакллар даврнинг бой маданиятидан далолат беради.

Антик даврда воқебанд рельеф, портрет ўз ривожининг юқори босқи-чига кўтарилди, одамнинг руҳий ҳола-тини ифодалаш борасида катта ютуқларга эришилди. Юнонистон ва қис-ман қад. Римда яратилган Ҳайкалтарошлик асарларида инсоний туйғулар, унинг камолоти етакчи ўринни эгаллади, тасвирлашда ҳаққонийлик ҳукм сурди, жисмоний бақувват ва маънавий гўзал инсон обра-зини яратиш юнон Ҳайкалтарошликнинг бош мақсади бўлди (Фидий ва Мирон, Поликлет ва Праксител). Рим ҳайкалтарошлари портрет санъатида катта ютуқларга эришдилар, уларнинг асарларида ин-соннинг мураккаб кечинмалари кучли реализмда тасвирланди, шахснинг жисмоний ва маънавий ҳолати очиқ кўрсатилди; Римда илк бор отлиқ қўмондон ҳайкали ишланди, бўртма тасвирда ҳам катта ютуқларга эришилди: муҳим тарихий воқеаларга бағишлаб ўрнатилган устун ва зафар тоқилари воқебанд бўртма тасвирлар билан безатилди.

Ўрта асрлар Шарқ мамлакатларида Ҳайкалтарошлик ҳамма жойда бир хил ривожланмади. Жан., жан.-шарқий Осиё мамла-катлари (Ҳиндистон, Индонезия ва Ҳиндихитой мамлакатлари)да маҳо-батли, ишланиши нафис ажойиб ёдгорликлар яратилган бўлса, Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларида Ҳайкалтарошлик амалий безак санъатининг Ҳайкалтарошлик билан чатишиб кетган тош ўймакорлиги, ёғоч ва ганч ўймакорлиги, заргарлик ва кандакорлик асарларида ўз ифодасини топди, рўзғор буюмлари, тақинчоқлар тайёрлашда, бинолар безаги (намоёни)да кенг қўлланди. Европа мамлакатларида христиан дини Ҳайкалтарошликни ривожлантирувчи асосий куч бўлди: соборлар қошида Ҳайкалтарошлик устахоналари ташкил этилди, бу ерда бўлажак ҳайкал-тарошлар тайёрланди, ибодатхоналар учун думалоқ ҳайкал ва рельефлар яратилиб, улар диний ғояларни тарғиб қилишга хизмат қилди.

Ҳайкалтарошлик роман ва готика услубида қурилган бинолар композициясининг ажрал-мас қисмига айланди. 13-а. 2-ярми — 14-а. бошларида Европа реалистик Ҳайкалтарошлик наму-налари кўзга ташлана бошлади (Н. Пи-зано ва б.), дунёвий ғоялар (ёрқин инсоний характерлар, ҳаётга муҳаббат руҳи)ни акс эттириш Ҳайкалтарошликнинг бош вазифасига айланди (Донателло, А. Верок-къо ва б.), кўп планли рельефлар яра-тилди; бронзадан ҳайкал қуйиш санъ-ати мукаммаллашди, майолика (кошинкорлик), кандакорлик амалиётда кенг ишлатила бошланди. Микеланжело ижоди Уйғониш даври санъатининг юксак бир чўққиси бўлди. 17— 19-а. лар Ҳайкалтарошлик ҳам бой ва ранг-баранг; бу давр Европа Ҳайкалтарошликда барокко, классицилм, реализм услублари рақобатда бўлди. Уйғониш даври Ҳайкалтарошликга хос хотиржамлик, салобатлилик ўрнига барокко услуби билан шижоат, жўшқинлик кириб келган бўлса, клас-сицизм аксинча яна Уйғониш даври хотиржамлигига қайтишга, ҳамма нарсани ақл билан тартибга солишга ҳаракат қилди. Ўз мавқеини мустаҳкамлаб борган реализм услуби борлиқни тўлақонли акс эттиришга, инсон ҳис-туйғуларини чуқурроқ ифодалашга интилди (Л. Бернини, А. Канова, Ж. Гудон ва б.). 19-а. 2-ярмидан Ҳайкалтарошликда демократик тамойиллар ортиб борди, маиший ҳаёт, меҳнат мавзуси санъаткорларни ўзига жалб этди. Европа Ҳайкалтарошликда турли натуралистик оқим ва йўналишлар шаклланди, аввалги санъатлар синтезидан чекиниш юзага келди; бу даврда импресси-онизм, символизм оқимлари ҳам Ҳайкалтарошликда ўз ифодасини топди. 19-а. охири — 20-а. бошидаги Ҳайкалтарошлик ривожига даврнинг янги оқимлари таъсир этди. Бу жараёнда француз ҳайкалтароши О. Роден ижоди муҳим аҳамиятга эга бўлди. Унинг таъсирида нафақат француз, балки кўпгина замонавий европалик ва б. ҳайкалтарошлар ижоди шаклланди. 20-а. Ҳ. санъати қарама-қарши омилларга асосланган. Бир томондан реалистик санъат йўналиши ўз бадиий кўламини кенгайтиришга, ифода воситаларининг таъсирчанлигини оширишга интилган бўлса, иккинчи томондан авангард санъати ўз имкониятларини кенг намоён эта борди. 20-а. бадиий услублари (кубизм — П. Пикассо, А. Ар»хипенко, А. Лоран; конструкти-визм — А. Кольдер; попарт ва авангарднинг бошқа вакиллари) таъсирида Ҳайкалтарошлик янги кўриниш ва анъанавий бўлмаган услуб ва материаллар билан бойиди. 19-а. ўрталарида Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларида Ҳайкалтарошликда жонланиш бошланди. Ўрта Осиё, жумладан, Ўзбекистонда ҳам Ҳайкалтарошлик асарлари яратила бошлади, унинг думалоқ ва бўртма тасвир-рельеф турида асарлар пайдо бўлди. Фавворалар ишга тушди, безак Ҳайкалтарошлик асарлари билан дам олиш ва хор-диқ чиқариш масканлари, хиёбонларни безатиш одати кенгайди. Шу даврда ишланган қурбақа, кийик, ит, шер ва б. ҳайкаллар бир қанча (Тошкент, Бухоро каби) жойларни безаб турибди. Бухородаги Ситораи Моҳи Хосадаги мармардан ишланган шер ҳайкаллари, ислимий, гириҳ нақшлар, чиройли ёзувлар билан ўйиб жило берилган сув новлари диққатга сазовор. Тош ва мармар ўймакорлиги намуналари Хива меъморий ёдгорликларида кўп учрайди (жумладан, рельефли тош ва мармар пойус-тунлар).

20-а. бошларидан халқ анъанавий амалий санъати усуллари кенг қўлланди ҳамда ривожлантирилди: Муқимий театри (1943) ҳамда Навоий театри (1948) биноси ва б. Ҳ. нинг бошқа турлари ҳам кенг ривожлана бошлади. Анъ-анавий майда ҳайкалтарошлик ҳам янги мазмун ва мавзулар билан бойиди (У. Жўрақулов, Х. Раҳимова, А. Мухто-ров ва б.). Шу даврдан реалистик Ҳайкалтарошликнинг ҳамма турларида дастлабки намуналари яратилди. Монументал ва безак Ҳайкалтарошлик ги бевосита меъморлик санъати билан боғлиқ ҳолда ривож топди: Э. Руш, Я. Кучис, Я. Страздин, О. Коржинская асарлари шу санъатининг дастлабки намуналари эди. Дастгоҳ Ҳайкалтарошлик гида порт-рет ва жанрли композициялар пайдо бўлди (А. Иванов, Ф. Гришченко ва б.). Ўзбек ҳайкалтарошлигининг янги бос-қичи 20-а. нинг иккинчи ярмига тўғри келади. Бу даврга келиб ҳайкалтарошлар сафи кенгайди. Ҳайкалтарошликда академик тизим шаклланди. А. Бойматов, А. Аҳме-дов, Д. Рўзибоев, А. Шоймуродов, Э. Алиев, Ҳ. Ҳус-ниддинхўжаев, Я. Шапиро, Л. Рябцев, Д. Рябичев ва б. Ҳ. нинг барча тур ва жанрларида ижод қилиб, унинг равнақига ўз ҳиссаларини қўшдилар.

Монументал ва монументал-безак Ҳайкалтарошлик борасида қатор асарлар яратишда тош, металл, шамот, сопол ва б. қат-тиқ материаллардан кенг фойдаланидди. Ўзбекистондаги ҳар бир меъморий мажмуа санъатлар син-тези заминида шакллантирилиши Ҳайкалтарошлик ривожида муҳим ўрин эгаллади. Тошкент ш., вилоятлар ва туманлар марказларида бош майдон, йирик хиё-бон, кўчалар ва б. марказларда майдонлар ташкил этилди, уларда давлат ва фан, маданият арбобларига ёдгорликлар ўрнатилди: Тошкентдаги Пушкин (М. Аникушин), Самарқанддаги Алишер Навоий ва Жомий (Ҳ. Ҳуснид-динхўжаев ва В. Лунев) ҳамда Мирзо Улуғбек (М. Мусабоев) ва б. ҳайкаллар. Безак Ҳайкалтарошликда афсонавий аждаҳо, кийик ва қўзичоқлар ҳайкаллари яратилиб, маданий, маъмурий биноларнинг май-донларига ўрнатилди (Тошкентдаги Ўзбекистон БА Марказий кўргазмалар зали олдидаги ҳайкаллар ва б., Самарқанд музейи олдидаги аждаҳо, Бухоро Интурист меҳмонхонаси учун ишланган рельеф ва ҳайкаллар), фаввораларда Ҳайкалтарошлик кўринишлари ўз ифодасини топди.

Дастгоҳ Ҳайкалтарошликнинг портрет ва анима-листика жанрларида А. Бойматов, А. Шоймуродов, А. Аҳмедов, акаука П. ва М. Ивановлар, Т. Қосимов, Д. Рўзибоев, кейинроқ \. Жабборов, Т. Тўлахўжаев ва б., қорақалпоқ Ҳайкалтарошликда Ж. Қуттимуродов, Тўраниёзов ва б. изланишлари ўзига хослиги билан ажралиб туради. 1960—80 й. ларда даст-гоҳ Х. нинг портрет, жанрли ҳайкал ва майда пластика (ҳайкалтарошлик)да жонланиш сезилди, услуб ва йўналишлари кенгайди. А. Ҳотамов, Т. Эсонов, М. Абдуллаев, Ф. Аҳмедзя-нов, М. Авакян, М. Раҳмонбердиев, М. Бороди-на, Л. Нестерович, М. Поруб, Т. Ёрқулов ва б. шу йўналишда ижод қилиб танила бошладилар.

Мустақиллик йилларида Ҳайкалтарошликда йирик бадиий ёдгорлик ҳайкаллар барпо этилди, уларда аждодларнинг ёрқин қиёфаларини яра-тишга эришилди. Бу даврда Ҳайкалтарошликда яратилган асарнинг илк наму-наси Ўзбекистон миллий боғининт сўлим гўшасига ўрнатилган Алишер Навоий ҳайкали бўлиб (ҳайкалтарошлар Э. Алиев, Н. Бандзеладзе, В. Дег-тяров, 1991), у атроф-муҳит билан уй-ғунликда; рамзий маънода барпо этилган меъморий қисм (айвон) шоирнинг маҳобатли қиёфасини янада жонлантиради. Монументал Ҳайкалтарошликда сермаҳсул ижод қилаётган И. Жабборов, Ж. Мир-тожиев ва б. асарларида санъатлар син-тезига асосланган асарлари юзага келди. Тошкент, Самарқанд, Шаҳрисабзда қад кўтарган Амир Темурнинг маҳобатли ҳайкалларида соҳибқирон образи гавдалантирилди; саркарда «Жа-лолиддин Мангуберди» (2000), буюк аллома «алФарғоний» (1998, Фарғона ва Қува ш.) «Заҳириддин Муҳам-мад Бобур» (1993, Андижон ш. да), «Абдулла Қодирий» (1994, Тошкент ш. да), «Чўлпон» (1997, Андижон ш. да), «Она» (Жиззах ш. да) каби йирик ёдгорлик асарларида тарихий шахслар қиёфаси, «Алпомиш» рамзий ҳайкалида (1999, Термиз ш. да) халқ қаҳрамонининг бадиий талқини яра-тилди.

Дастгоҳ Ҳайкалтарошликда замонавий ва миллий анъаналар ўзаро уйғунликда ривожланмоқда, бунда бадиий тасвирийлик етакчи ўрин тутади. Ҳайкалтарошликда ўзига хос ижодий услубга эга бўлган Т. Тожихўжаев («Алишер Навоий», «Улуғбек», «Машраб», «Фурқат» каби буюк сиймолар ҳамда «Кураш», «Рақс», «Чавандоз» каби романтик асарлар), Д. РўзибоевНаврўз маликаси», 2000), Ж. Қуттимуродов («Аёл», «Амударё», «Оққуш», «Авесто» туркуми ва б.), Ж. Мирто-жиев («БобурВатан соғинчи», «Сайёҳ Бобур», «Темур Малик», «Беҳзод») ва б. ҳайкалтарошлар сама-рали ижод қилмоқда. Майда Ҳайкалтарошликда ҳам катта муваффақиятларга эришилди, сопол (терракота), шамот, чинни, фаянс, ёғоч ва б. да асарлар юзага келди. Ш. Мўминованннг чинни ва сопол шакллари нозик ҳамда тасаввурининг ранг-баранглиги билан ажралиб туради, Н. Қодиров, В. Шурков ва б. нинг сопол ҳайкалчалари ишланиши халқ ижодиётига яқинлиги, енгил юмори билан диққатни ўзига тортади.

Ж: Кепинов Г. М., Технология скульптурн, М., 1936; Голубкина А. С., Несколько слов о ремесле скульптора, М., 1963,Апухтин О. К., Тасвирий санъат асослари, Т., 1967; Ўзбек санъати, Т., 2000. Неъмат Абдуллаев.