ҲАЁТИЙ ШАКЛ

ҲАЁТИЙ ШАКЛ, ўсимликларда биоморфа — ўсимликларнинг муҳит шароитларига мосланишини акс эттирувчи ташқи қиёфаси (габитус). «Ҳаётий шакл» атамасини фанга Дания бота-ниги Э. Варминг киритган (1884). Ҳаётий шакл ўсимлик вегетатив танасининг ўсимлик уруғдан униб чиққанидан то ҳазон бўлгунича ўтган яшаш даврида ташқи муҳитга мосланиши, ўсимликларнинг экологик тасниф бирлиги, яъни мосланувчанлик структураси бир-бирига ўхшаш ўсимликлар гуруҳи. Бу ўхшашлик қариндошликка боғ-лиқ бўлмай, кўпинча конвергент бўлиши мумкин (мас, пояли сукку-лентлар Ҳаётий шакл ини ҳосил қилувчи как-туслар ва баъзи бир сутламадошлар). Ҳ. ш., асосан, ўсимликларнинг ер ости ва ер устки вегетатив органлари структурасига боғлиқ, уларнинг ривожланиш ритмига ва узоқ яшашига қараб ўзгаради. Ҳаётий шакл эволюция жараё-нида турли иқлим, тупроқ ва биоценотик шароитларда табиий танланиш натижасида вужудга келади.

Ҳар бир ўсимлик (дарахт, бута, лиана ва б.)нинг конкрет Ҳаётий шакли улар онтогенезида ўзгаради. Айни бйр тур ҳар хил шароитда турли Ҳаётий шаклда бўлиши мумкин. Мас, ўрмон зонаси ва тоғ-ўрмон минтақасида баланд ўсадиган эман, қорақайин, қорақарағай, тилоғоч ва б. шим. ва баландлик зоналарида бута шаклида ёки ер бағир-лаб ўсади.

Ўсимликлар жой ландшафтини белгиловчи ташқи қиёфасига тегишли асосий шаклларининг биринчи физиономик таснифини немис табиат-шуноси А. Гумбольдт шарҳлаб берган (1806). У ўсимликларнинг 19 хил Ҳаётий шакл ини ажратган. Кейинчалик ўсимликларнинг ўзига хос мослашув аломатларига қараб таснифлавиши пайдо бўлди. Даниялик ботаник К. Раункиер ўсимликларнинг қишлашга мосланиши ҳақидаги кўпчиликка ман-зур бўлган таснифида Ҳаётий шаклни 5 тип-га: фанерофитлар, хамефитлар, ге-микриптофитлар, криптофитлар, терофитларга бўлган.

Бир қатор назарий ва амалий масалаларни ҳал қилишда Ҳаётий шаклни ўрганишнинг аҳамияти муҳим. Мас, раункиер иқлим тавсифи учун у ёки бу ҳудуд флорасининг Ҳаётий шакл процент таркибидан фойдаланган.

Ҳайвонларда Ҳаётий шакл — муайянбир хил ҳаёт муҳитида яшайдиган, ўзаро қариндошлигидан қатъи назар ўхшаш мосланиш белгиларига эга бўлган ҳайвонлар гуруҳи. Битта Ҳаётий шаклга ҳар хил, ҳатто турли хил систематик гуруҳларга мансуб турлар (мас, ерқазар ва кўреичқон) кириши мумкин. Метаморфоз орқали ривожланадиган турлар онтогенезда Ҳаётий шакл ини ҳам ўзгартиради (мас, ҳашаротлар қурти, ғумба-ги, вояга етган даври). Битта турнинг морфологик жиҳатдан кескин фарқ қиладиган ҳар хил индивидлар (мас, термитлар ва чумолиларнинг урғочилари, ишчилари, навкарлари), шунингдек, кенжа турлар ва ирқлар (мас, дарё ва кўл мой балиғи)ни мустақил Ҳаётий шакл дейиш мумкин.

Ҳайвонлар гуруҳини экологик тасниф қилишда ҳар хил критерийлар (мас, ҳаракатланиш, озиқ топиш усуллари, озиқнинг хусусияти, фаоллик даражаси, муайян ландшафтга боғлиқлиги, онтогенез даврларидаги фарқ ва б.)дан фойдаланилади. Мас, денгиз ҳайвонларини озиқ топиш усули ва озиғи хилига биноан ўсимликхўрлар, йиртқичлар, ўлаксахўрлар, детритхўрлар (фильтрловчилар ва балчиқхўрлар)га; ҳаракатланиш хусусиятига биноан сузувчилар, ўрмаловчилар, ўтроқ яшовчилар Ҳаётий шаклга ажратиш мумкин. Морфоэкологик белгилар комплексига кўра Ҳ. ш. нинг иерархик системаси тузилади. Мас, озиқланиш усулига биноан визил-доқ қўнғизлар ҳар хил яруслар бўйича тақсимланадиган Ҳаётий шакл — зоофаглар ва миксофитофаглар трофик гуруҳларига ажратилади.

Ҳаётий шаклни ўрганиш орқали яшаш муҳитининг ўзига хос хусусиятлари ва организмлар мосланишининг ўзгариши тўғрисида хулоса чиқариш мумкин. Зоологияга «Ҳаётий шакл» атамаси ботаникадан кириб келган бўлиб, фақат 20-а. дан қўлланила бошланди.

Очил Мавлонов.

Next Article

ҲАЖМ