ҲАЙВОНЛАР ОРИЕНТАЦИЯСИ

ҲАЙВОНЛАР ОРИЕНТАЦИЯСИ (франц. огеШагюп — шарқ томонга йўналиш) , б и о о р и е нтация, мўлжал олиш — ҳайвонларнинг ўз мавқеи ёки ўрнини фазода, ўз тури индивидлари ёки бошқа турлар ўртасида аниқлаш қобилияти. Ҳайвонлар ориентацияси — ташқи муҳит тўғрисида рецептор системаси орқали ахборот олиш, уни марказий нерв системасида қайта ишлаш, солиштириш ва жавоб реакциясини шакллантиришни ўз ичига оладиган мураккаб жараён. Сигналларни қабул қилиш ва қайта ишлаш образни таниб олиш ва сигнал манбаи ҳолатини аниқлашдан иборат. Ориентация усуллари — муайян эколоғик шароитга нисбатан морфофи-зиологик мосланиш натижаси. Оптик ориентация фоторецепторлар билан боғ-лиқ. Кўпчилик ҳашаротлар қутбланадиган ёруғликни, айримлари ультраби-нафша нурларни қабул қилади. Қушлар ва сут эмизувчилар ердаги объектларга, шунингдек, Қуёш, Ой ва юлдузлар ҳолатига қараб мўлжал олиш қобилиятига эга. «Уй инстинкти» ландшафт хусусиятлари ва бионавигация механизмлари билан боғлиқ. Кўпчилик ҳайвонлар озиқ қидириш, ўз жуфтини топиш, миграция ва тарқалишда ҳид ёрдамида мўлжал олади. Айрим капалаклар (то-вускўз. пилла ўровчилар) эркаги урғочисини 10 км масофадан топади.

Акустик ориентация — кўриш чекланган сув муҳити ва қалин ўтлар ўсган биотоплар учун қулай. Кўпчилик йиртқичлар ўз ўлжасини товуш орқали топади. Бойуғли шитир-лаган овоз ёрдамида ўз ўлжасининг ўрнини 15—20 м масофадан Г аниқликгача билади (пассив локация). Кўршапалак ва дельфинлар эхолокациядан фойдаланади.

Терморецепция — иссиқ нурланишни қабул қилиш хусусияти инлардаги кемирувчиларни овлайдиган, тумшуғида ҳаво ҳароратининг мингдан бир градусгача ўзгаришини сезадиган махсус богиқ орган — терморецептор бўлган қалқонтумшуқ ва бўғма илонлар учун хос.

Кўпчилик тубан умуртқасизлар (мас, планариялар), ҳашаротлар (пашшалар, қўнғизлар, термитлар), эҳтимол қушлар ва сувда яшовчи сут эмизувчилар Ер магнит майдонига қараб мўлжал олади. Балиқлар ён чизиқлар ёрдамида сув оқимига қараб, электр органлари ёрдамида электр майдонига қараб мўлжал олади.

Ҳайвонлар ориентацияси — ҳар хил алоқа воситалари орқали олинган ахборотларни солиштириш натижаси, яъни интеграл реакция. Бу жараёнда вазиятга қараб у ёки бу рецептор система асосий аҳамиятга эга бўлиши мумкин. Бундай механизм мўлжал олишнинг аниқлигини, унинг мосланувчанлик хусусиятини оширади. Ҳайвоннинг ориентацион хатти-ҳаракатига популяция, пода, гала ёки колониядаги бошқа индивидлар томонидан тегишли тузатиш киритилади. Миграцияда, кўпайиш ёки ёш индивидларнинг ўсиши даврида ҳайвонларнинг гуруҳ бўлиб яшашининг афзалликлари ҳам ана шундан иборат.

Loading...