ҲАЙВОНЛАР

ҲАЙВОНЛАР, ҳайвонот дунё-с и (АштаНа) — органик олам системасидаги йирик бўлимлардан бири. Ҳайвонларнинг бундан 1 — 1,5 млрд. йил илгари океан сувида микроскопик, хло-рофиллсиз амёбасимон хивчинлилар шаклида пайдо бўлганлиги тахмин қилинади. Ҳайвонларнинг энг қад. қазилма қолдиқлари ёши 0,8 млрд. йилдан ошмайди. Кўп ҳужайрали Ҳайвонлар — бўшлиқ-ичлилар, чувалчанглар, тубан бўғим-оёқлиларнпнт дастлабки қолдиқлари сўнгги кембрий қатламларидан бошлаб (мил. дан 690— 570 млн. йил ав.) учрайди. Кембрий даври бошларида (мил. дан 570—490 млн. йил ав.) ташқи минерал скелетли (чиғаноқли ёки хитинли) денгиз умуртқасизларининг кўпчилик гурухлари (трилобиталар, жабраоёқлилар, моллюскалар, археоциатлар) ривожланган. Кембрийнинг охирида ташқи скелетга эга бўлган умуртқасизлар (тўгарак оғизлилартшт қадимги аждодлари) келиб чиққан. Силурда (мил. дан 445—400 млн. йил ав.) Ҳ. ўсимликлар билан бир вақтда қуруқтик юзасини эгаллай бошлайди. Силурнинг кейинги даврида, дастлабки чаёнлар, девон охиридан бошлаб (мил. дан 400— 345 млн. йил ав.) дастлабки қуруқликда яшовчи умуртқа-лилар — сувда ҳамда қуруқликда яшовчилар ривожланган. Карбон даврида (мил. дан 345—280 млн. йил ав.) қуруқликда умуртқасизлардан ҳашаротлар, умуртқалилардан тубан тузилишга эга бўлган судралиб юрув-чилар ва сувда ҳамда қуруқликда яшовчилар, Мезозойнинг триас, юра ва бўр даврларида (мил. дан 230—66 млн. йил ав.) судралиб юрувчилар ҳукмронлик қилган. Триас ўрталарида (мил. дан 230—195 млн. йил ав.) ди-нозаврлар, бу давр охирида сут эми-зувчилар келиб чиққан. Қушлар юра даврининг охиридан (мил. дан 195 — 136 млн. йил ав.) маълум. Бўр даврининг охирига келиб (мил. дан 136 — 66 млн. йил ав.) кўпчилик денгиз умуртқасизлари, денгиз ва қуруқликда яшовчи судралиб юрувчилар, жумладан. динозаврлар қирилиб кетади; улар ўрнини қушлар ва сут эмизув-чилар эгаллайди.

Ҳайвонлар — гетеротроф организмлар, яъни улар тайёр органик моддалар билан озиқланади. Ҳайвонларда метаболизм фаол кечиши туфайли уларнинг ўсиши чекланган. Эволюция жараёнида ҳар хил органлар функционал системаси: мус-кул, айириш, нафас олиш, қон айланиш, жинсий ва нерв системаларининг шаклланиши Ҳайвонлар учун хос бўлган энг муҳим хусусиятлардан ҳисобланади. Ҳайвонлар ҳужайраси қаттиқ цел-люлоза қобиқнинг бўлиши билан ўсимликлардан фарқ қилади. Бироқ Ҳайвонлар билан ўсимликлар ўртасидаги фарқ нисбий. Мас, бир ҳужайрали ҳайвонларнинг мускул, нерв ва б. системалари бўлмайди; кўп ҳужайрали ҳайвонлар орасида ҳам ўтроқ яшайдиганлари кўп (мас, ғовактанлилар, бўшлиқичлилар, мшанкалар, асцидиялар, кўп тукли чувалчанглар). Айрим организмларни озиқланиш усули (фотосинтез) ва ҳаракатланишига биноан бир вақтнинг ўзида Ҳайвонларга ҳам, ўсимликларга ҳам киритиш мумкин (мас, эвгленасимонлар, вольвокслар ва б.). Ҳ. билан ўсимликлар ўртасида кескин чегаранинг бўлмаслиги уларнинг келиб чиқишидаги умумийлик билан боғлиқ. Ҳайвонлар ва ўсимликларнинг ҳужайралардан тузилганлиги, улар танасида борадиган моддалар алмашинуви жараёнининг умумийлиги, ирсият ва ўзгарувчанлик қонуниятларининг ўхшашлиги ва б. ана шундан далолат беради.

Ҳайвонлар ҳужайравий тузилишга биноан бир ҳужайра ва кўп ҳужайралиларга ажратилади. Бир ҳужайралиларда битта ҳужайранинг ўзи тирик организм учун хос бўлган деярли барча хусусиятларга эга. Тубан кўп ҳужайралилар — пластинкасимонлар танаси бир неча функцияни (ҳаракатланиш, қоплаш, озиқланиш) бажарадиган, кам ихтисослашган ҳужайралардан иборат. Ғовактанлилар, бўшлиқичлилар, тароқлилар танаси 2 қават (эктодерма ва энтодерма) бўлиб жойлашган нис-батан ихтисослашган ҳужайралардан иборат, лекин тўқима ва ҳақиқий органлар шаклланмаган; бирмунча мураккаб тузилган. Ҳайвонлар тўқима ва органлари онтогенезда 3 та муртак варақлари (эктодерма, эндодерма ва мезо-дерма) ҳисобидан ҳосил бўлади. Мас, эктодермадан нерв системаси. сезги органлари, тери ва унинг ҳосилалари; эндодермадан ичак, нафас органлари, секреция безлари; мезодермадан суяк, мускул, қон айланиш, айириш системаси органлари шаклланади.

3 қаватли Ҳайвонлар бирламчи оғизлилар (ҳалқали чувалчанглар, моллюскалар, бўғимоёкдилар) ва иккиламчи оғиз-лилар (игнатаналилар, хордалилар)га ажратилади. Анъанага кўра барча Ҳайвонлар умуртқасизлар (кўпчилик Ҳайвонлар) ва умуртқалилар (хордалилар)га бўлинади. Тузилиши ва ўзаро филогенетик боғланишига биноан ҳайвонот дунёси кенжа дунё, тип, синф ва б. таксонларга ажратилади. Одатда, ҳайвонот дунёси 16—25 (баъзан 10—33 та) типга ажратилади. Айниқса тубан тузилган умуртқасизларни системага солишда кўп чалкашликлар мавжуд. Мас, 20-а. нинг 60-й. ларигача бир ҳужайралилар фақат битта тип сифатида ўрганилган бўлса, ҳоз. даврда бир неча (5—7 та) типга ажратилади. Барча кўп ҳужайралилар типлари (қ. Тип) битта кўп ҳужайралилар кенжа дунёсига, бир ҳужайралилар эса бир ҳужайралилар кенжа дунёсига киритилади. Ҳайвонларнинг 1,5 млн. (бошқа маълумотларга кўра 3—4,5 млн.) тури маълум. Ер юзида Ҳайвонлар яхши ўрганилмаган. Ҳар йили тўгарак чувалчанглар, ҳашаротлардан юзлаб янги турлар кўрсатиб берилмоқда. Аниқланган Ҳайвонларнинг 2/3 қисмини ҳашаротлар ташкил этади.

Табиатда ва одам ҳаётида Ҳайвонлар катта аҳамиятга эга. Ҳайвонлар — барча экосистемаларда озиқланиш занжирининг асосий таркибий қисми. Ҳайвонлар ўсимликлар билан озиқланиб, ўзлаштирган моддаларининг яна тупроққа қайтарилишига, бинобарин ўсимликларнинг ўсишига имкон беради. Ўсимлик ва Ҳайвонлар қолдиғи билан озиқланадиган Ҳ. Ер юзини органик қолдиқлардан тозалаб, табиий санитарлик вазифасини бажаради. Йиртқич Ҳайвонлар табиатда зараркунанда Ҳайвонларнинг сонини чеклаб туришга ёрдам беради. Ҳайвонлар одам ҳаётида ҳам катта аҳамиятга эга. Улардан бир қанча турлари овланади; уй ҳайвонлари гўшт, сут, жун, тери ва бошқа қ. х. маҳсулотлари олиш мақсадида ва транспорт воситаси сифатида боқилади. Ҳайвонлар орасида қ. х., одам ва Ҳайвонларга зиён келтирадиган паразит турлари ҳам кўп. Одам фаолиятининг табиатга таъсири тобора кучайиб бориши бир хил турлар сонининг кескин қисқариб кетишига олиб келди. Айрим маълумотларга кўра ҳоз. даврда ҳар куни Ҳайвонларнинг битта тури йўқолиб бормоқда. Ҳайвонларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш мақса-дида деярли барча мамлакатларда қонунлар қабул қилинган; махсус қўриқхоналар ташкил этилган. Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига 184 ҳайвон тури киритилган.

Ад.: Жизньживотнмх, т. 1—6, М., 1968 — 1971; Мавлонов О., Хуррамов Ш., Умуртқасизлар зоологияси, Т., 1998.

Очил Мавлонов.