ҲАЗРАТИ ИМОМ МАЖМУАСИ

ҲАЗРАТИ ИМОМ МАЖМУАСИ, Ҳастимом — Тошкентдаги меъморий ёдгорлик (16—20-а. лар); мажмуа имом Абу Бакр Муҳаммад ибн Али Исмоил гш-Қаффол Шоший қабри атрофида шаклланган. Қабр ва унинг атрофида вужудга келган қабристон ва меъморий ёдгорлик мажмуаси Ҳазрати имом номи билан аталади. Дастлаб Бароқхон мадрасаси, кейинроқ Қаффол Шоший мақбараси, 16-а. охирларида Суюнчхўжахон ва номаълум мақбара, 1579 й. да Абдуллахон II маблағига қўш услубида Шайх бобоҳожи мақбараси қурилган (сақлан-маган). 16-а. да мажмуа таркибида сайргоҳ боғ барпо этилган, айвонлар қурилган, ҳовуз атрофи кўкаламзорлаштирилган, халқ сайиллари ўтказилган. 19-а. ўрталарида Тошкент намозгоҳи (Тиллашайх масжиди), Мўйи Муборак мадрасаси, Жоме масжиди (сақланмаган) бунёд этилган. 20-а. бошларида Тиллашайх масжиди қайта қурилган. Эшон Бобохон ҳам шу жойда дафн этилган. Ҳазрати имом мажмуасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси жойлашган.

Loading...