ҲАЗРАТҚУЛОВ

ҲАЗРАТҚУЛОВ Абдукарим (18951976) — шаҳрисабзлик кулол, кошинкор уста; устазода. Ҳунарни отаси уста Ҳазратқул ва амакиси уста Рус-там Эгамбердиевдан ўрганган; ғижду-вонлик уста Муроддан сопол буюмларга нақш ишлаш усулларини, меъ-морий кошинлар тайёрлашни ўзлаштирган. Ҳазратқулов Шаҳрисабз кулоллиги анъаналарини ўз ижодида давом эттирди: енгил гулли ҳошия билан ўралган йирик (2—6 та) айланаларда «ол-малардан туп (дарахт)» яратади; майин сариқ, оқ, яшил ранг туслари билан сополнинг табиий ранги уйғунлигида жўшқин, айни пайтда нафис тасвирлар ишлайди. Ифодалилик ҳамда шаф-фоф енгил оқувчан бўёқлар устанинг ўзига хос услубини белгилайди. Ҳазратқулов ишларидан намуналар республика музейларида сақланади.

Loading...