ҲИДОЯТОВ

ҲИДОЯТОВ Аброр (1900.31.12 – Тошкент — 1958.3.10) — Ўзбекистон халқ артисти (1937). Дастлаб эски мактабда ўқиган. 1919 й. дан Маннон Уйғур бошчилик қилган «Турон» труппасида ишлаган. 1920—24 й. лар Неъмат (Ғ. Зафарий, «Ҳалима»), драма студиясида ўқийди. Студияда яратилган Гарпагон (Ж. Мольер, «Хасис»), Боб (Билль-Бе-лоцерковский, «Акс садо»), Насрид-дин (Чўлпон, «Яна уйланаман»), шаҳар ҳокими (Н. Гоголь, «Ревизор»), Калаф (К. Гоцци, «Маликаи Туран-дот») Ҳ. камолотида муҳим роль ўйнади. 1927—35 й. ларда миллий ва таржима асарларда бир туркум об-разлар яратди: Саримсоқ (К. Яшин, «Ёндирамиз»), Рустам У(. Исмоилов, «Рустам»), Шопур (Хуршид, «Фар-ҳод ва Ширин»), Фрондосо (Лопе де Вега, «Қўзибулоқ қишлоғи») ва б. Ижобий қаҳрамонлар образларини яратар экан, асосан қаҳрамонона ро-мантик воситаларни ишга солди. Салбий ролларда ҳам эътиборли ижодий ютуқларга эришди: Кукумбой (Д. Фурманов, С. Поливанов, «Исён»), Орипов (З. Саид, Н. Сафа-ров, «Тарих тилга кирди») ва б. Ҳ. нинг актёрлик маҳорати Ҳамлет (У. Шекспир, «Ҳамлет», 1935), Ғофур (Ҳамза, «Бой ила хизматчи», 1939) ва Отелло (У. Шекспир, «Отелло», 1945) образларида ёрқин намоён бўлди.

Ҳидоятовнинг ўзбек тарихий драмаларида яратган Муқанна (Ҳ. Олимжон, «Муқанна»), Темур Малик (М. Шайхзода, «Жалолиддин»), Навоий (Уйғун, И. Султон, «Алишер Навоий») образлари ҳам етукдир.

Ҳидоятов номи Ўзбек давлат драма театрига (1991) ҳамда Тошкент кўчаларидан бирига (1986) берилган. Ҳидоятов ҳаёти ва ижодига бағишланган ҳужжатли фильм ишланган (реж. Бобо Хўжаев, 1967). Вафотидан сўнг «Буюк хизматлари учун» ордени билан мукофотланган (2000).

Ад. Дейч А., Абрар Хидоятов, М.-Л., 1948; Авдеева Л., Абрар Хидоятов, Т., 1960; Қод и ров М., Сақнамиз лочинлари, Т., 1986; Раҳмонон М., Ҳамза Ўзбек Даалат академик драма театри тарихи, Т„ 2001.

Муҳсин Қодиров.

Prev Article

ҲИД БИЛИШ

Next Article

ҲИЁЛ