ҲИДОЯТОВА

ҲИДОЯТОВА Замира (1909.5.1 – Тошкент — 1998.28.2) — Ўзбекистон халқ артисти (1944). Москва ўзбек драма сту-диясида ўқиган (1924—27). 1927 й. дан ишчи-сайёр турппаси, 1932 й. дан Ҳамза номидаги театрда ишлаган. Об-разлари серқирралиги, ёрқинлиги, туйғулар ва ички кечинмаларнинг кучли талқини, ҳаққонийлиги ва халқ-чиллиги билан ажралиб туради. Ёрқиной (Чўлпон, «Ёрқиной»), Ортиқова З(. Фатхуллин, «Ниқоб йиртилди»), Мильфордхоним (Ф. Шиллер, «Макр ва муҳаббат»), Меланья (М. Горький, «Егор Буличёв ва бошқалар»), Каба-ниха (А. Островский, «Момақалдироқ»), Гулсум (Ойбек, «Қутлуғ қон»), Ҳамробиби (А. Қаҳҳор, «Шоҳи сўза-на»), Ҳожи она (Ҳамза, «Бой ила хизматчи»), Хадича (Уйғун, «Навбаҳор»), Хосият (К. Яшин, А. Умарий, «Ҳамза»), Рисолат (И. Султон, «Имон») каби турфа роллари билан ўзбек театри санъати ривожига муносиб ҳисса қўшди. Шунингдек, Ҳидоятова телевизион спектакллар («Ғалати одамлар»да Зеби хола, «Тарихдан бир мезон»да А. К,одирийнинг онаси, «Ёдгор»да она ва б.) ҳамда кинода («Асал», «Шоҳи сўзана», «Ўн уч терак кўчаси», «Кониют ғорининг сири», «Бой ила хизматчи», «Пахта шумғиялари» ва б.) ҳам образлар яратган. Радиопостановкалар, дубляжнинг энг фаол иштирокчиларидан бўлган. Ҳамза номидаги Ўзбекистон давлат мукофоти лауреати (1979). «Шуҳрат» медали билан мукофотланган (1994).