ҲИЖРИЙ АШРАФХОН

ҲИЖРИЙ АШРАФХОН (1634, пешовар вилояти Акурай қишлоғи — 1697, Ҳиндистон) — афғон-пушту мумтоз адабиётининг таниқли вакилларидан. Хушҳолхон Хаттакнинг ўғли. 12 ёшидаёқ отаси ва амакилари билан ўзаро қабилавий урушларда иштирок этган. Тасаввуф шеъриятини яхши билган. 1664 й. отаси Хушҳолхон Хат-так ҳибсга олингач, қабиласининг мустақиллиги учун жангларга бошчилик қилган. Аммо Ҳижрий Ашрафхон 1683 й. Пешо-варда сотқин укаси Байрамхоннинг кўрсатмаси билан ҳисбга олинган ва умрининг охиригача асирликда яшаган.

Ҳижрий Ашрафхон «Ҳижрий», «Руҳий», «Акрам» тахаллуслари билан шеърлар ёзган. Асарларини қамоқда яратган. Ҳижрий Ашрафхон шеърлари «Девони Ҳижрий»да тўпланган бўлиб, бу девон Пешоварда бир неча бор чоп этилган. Девон 2 дафтардан иборат: 1 – дафтарга шоирнинг пушту тилидаги қасида, ғазал, рубоий, қитъа ва мухаммаслари жамланган. 2-лафтардан эса шоирнинг форс-дарий тилида ижод қилган шеърлари жой олган. Шоир шеърларида Хушҳолхон Хаттакнинг бевосита таъсири сезилади. Ҳижрий Ашрафхоннинг ғазаллари ва б. турдаги шеърларида суфиёна ишқ, мажозий тимсоллар, ҳар хил рамзий истиоралар кўплаб учрайди. Лирикасида анъанавий ишқи ило-ҳийнинг йўналишлари, кўринишлари устун. Ҳ. А. нинг тасаввурида илоҳий ишкдан бўлак ҳақиқий ишқ йўқ. Дунёвий ишқ мавзуидаги шеърлари ҳам бор.

Prev Article

ҲИЖО

Next Article

ҲИЛОЛ