ҲИЛМАНД

ҲИЛМАНД — Афғонистондаги дарё, қуйи қисми Эронда. Уз. 1150 км. Ҳавзасининг майд. 500 минг км2 (катта қисми чўл). Ҳиндукуш тоғларидан бошланиб, Дашти Марғо ва Регистон текисликларида оқади. Дельта ҳосил қилиб, Систон ботиғидаги Ҳомун кўлига қуйилади. Бош ирмоғи — Аргандоб. Ўртача сув сарфи 400—500 м3/ сек. Суви баҳор ва ёз ойларида кўпаяди. Сувидан суғоришда фойдаланилади. Ҳилманд тармоқларида тўғонлар қурилган (энг каттаси Систон).