ҲИЛОЛ, кечки ҳилол — ҳилолдошларга мансуб кўп йиллик ўт тури. Пояси якка, ўткир, уч қиррали. Бўйи 30—100 см. Барглари ясси, тўпгули соя-бонсимон, ўзаро тенг бўлмаган нурлардан ташкил топган, кўпгулли, тўпгулининг остида кенг гулолди барглари бор. И юн ь — и юлда гуллаб, авг. да уруғлайди. Чўл ва адирлардаги нам ва ботқоқ ерлар, дарё водийлари, ариқ бўйлари, шолипоялар ва суғориладиган экинлар орасида ўсади.