ҲИЛОЛДОШЛАР

ҲИЛОЛДОШЛАР (Сурегасеае), бар-дидошлар — кўп йиллик, баъзан бир йиллик бир уруғпаллали ўсимликлар оиласи, асосан ўтлар. 85 туркум 3500 дан ортиқ турни ўз ичига олади. Ер шарининг ҳамма минтақаларида уч-райди. Кўпроқ Шим. яримшарнинг мўъта-дил ва совуқ минтақаларида тарқалган. Асосан, зах, ботқоқ ерларда, ариқлар бўйида, бир қанча тури чўл, адир, тоғ ва яйловларда ўсади. Ҳилолдошларга барди, қамиш, папирус, саломалайкум ва б. киради.