
ҲИМОЛАЙ ТИЛЛАРИ
ҲИМОЛАЙ ТИЛЛАРИ — Непалда ва Ҳиндистоннинг унга қўшни ҳудудларида тарқалган, ягона гуруҳ бўлиб ташкил топмаган бир қанча тилларнинг умумлашма номи. Ҳимолай тилларида 3,4 млн. дан ортиқроқ киши сўзлашади. Непалнинг жан.-ғарбидаги деярли ўлик тилга айланган кусунда тилининг бирор тил оиласига қариндошлиги аниқланмаган, қолган. Ҳимолай тиллари эса хитой-тибет тиллари оиласининг тибет-бирма тармоғига мансуб (қ. Хи-той-тибет тиллари. Тибет-бирма тиллари).
Ҳимолай тиллари ғарбий ҳимолай ва шарқий ҳимолай гуруҳларига ажралади. Ҳиндистонда, Непал чегарасидан ғарброқда, 60 мингдан ортиқроқ киши ғарбий ҳимолай гуруҳига кирувчи кана-ури, канаши, лаҳўли, манчати, бунан, рангкас тилларида сўзлашади.
Қад. тибет диний китоби ёзилган (ўлик) жанг-жунг тилининг ҳам шу гуруҳга кириши тахмин қилинади. Непалнинг ғарбий қисмида магар V* (300 мингдан ортиқ киши сўзлашади), че-панг (15 минг киши) ва кҳам (45 минг киши) тиллари алоҳида гуруҳчани, Непалнинг марказий қисмидаги гу-рунг (500 мингга яқин киши) ва таманг (570 мингга яқин киши) тиллари тибет гуруҳидаги айрим гу-руҳчани ташкил этади. Катмандудан жан. роқда Непалда ўз ёзуви ва адабиётига эга бўлган Ҳимолай тилларидан невар тили (1 млн. га яқин киши) тарқалган.
Непал шарқидаги кўплаб тилларда 800 мингга яқин киши сўзлашади ва бу тиллар шарқий ҳимолай гуруҳини ташкил этади. Бу гуруҳ, ўз навбати-да, бир-биридан жиддий фарқ қилувчи 2 гуруҳчага ажралади: уларнинг бирида лимбу (260 минг киши), якҳо, кҳамбу тиллари, иккинчисида эса сунвар (25—27 минг киши), бахинг, раи тиллари кенгроқ қўлланади. Ҳин-дистоннинг Секким штатида ронг (лепча) тили (35—40 минг киши) асосий тил ҳисобланиб, у 17-а. охи-рида яратилган ўзига хос ёзувга эга. Янада жан. роқда дҳимал тили тарқалган.
Аксарият Ҳимолай тилларининг асосий типологик белгиларидан бири — кучсиз ол-мошлик белгисига эга бўлган суффиксларнинг, баъзан префиксларнинг феълга қўшилиб келиб, ҳаракат субъектининг шахси ва сонини ифо-далашидир. Аффикслар нафақат субъектни, балки объектни ҳам кўрса-тиши мумкин. Бу тилларда, шунингдек, от туркумидаги сўзлар жонли ва жонсизликни билдирувчи шакллар билан фарқланади. Ҳимолай тилларининг мунда тилларига алоқадорлиги бор, деган тахминлар учрайди.