ҲИНД ПЛАТФОРМАСИ

ҲИНД ПЛАТФОРМАСИ, Ҳиндистон платформаси — Ҳиндистон я. о., Ҳинд, Ганг ва Браҳмапутра дарёлари ҳавзаси ва Шри Ланка о. ни қам-раб олган токембрий даврига мансуб платформа. Чўкинди қопламларида трапп ётқизиқлари мавжуд. Платс))орма пойдеворида кўп конлар — темир рудалари (Биҳар, Орисса, Майсур ва б.), хромит, марганец ва мис рудалари (Сингхбхум), олтин (Колар коии), юқори сифатли слюдалар, камёб ва қимматбаҳо тошлар; Виндия серияси конгломератларида олмос мавжуд. Гон-двана серияси билан йирик тошкўмир конлари; кайнозой даври нураш пўсти билан кўп сонли боксит конлари боғлиқ. Улардан ташқари нефть ва газ конлари ҳам бор.