ҲИНД ТИЛЛАРИ

ҲИНД ТИЛЛАРИ, ҳинд-орий т и л л а р и — ҳинд-европи тиллари оиласига мансуб, қал. ҳинц гилидан келиб чиққан генетик қарипдош тиллар гуруҳи; дарл тиллари ва эронии тиллар б-и биргаликда мазкур оила таркибидаги ҳинд-эроний тиллар тармоғипи ташкил эғади. Ҳоз. даврда Ҳинд тиллари Ҳиндистонниш шим. ва марказий ҳулудларида (ҳиндий, урлу, бенгал. панжоби, маратҳий, гужарот, ория. ассом, синдҳи ва б. тиллар), Покистонда (урду, панжоби, синдҳи ва б.), Бангладешда (бенгал).

Шри Ланка (сингал) ва Мальдив Республикасида (мальдив) тарқалган. Ушбу минтақадан ташқарида тарқалган лўли тши ҳам Ҳинд тиллари гуруҳига мансубдир. Умуман, 90 дан ортиқ жонли тил ва лаҳжаларда 800 млн. га яқин киши сўзлашади (ўтган асрнинг 90-й. лари ўрталари).

Ҳинд тиллари тарихи асосан 3 даврга бўлинади: энг қад. (тахм. мил. ав. 12-а. дан бошланади), ўрта (мил. ав. 1-минг йилликнинг ўрталаридан) ва янги давр (мил. 10-а. дан кейин бошланган). Ушбу даврлар Ҳинд тиллари нингдастлабки синтетикфлек-тив ҳолатидан аста-секин фонетик-морфологик ўзгаришлар натижасида аналитик воситаларнинг, агглютина-тив тизимнинг пайдо бўлиши билан фаркланиб туради.

Замонавий Ҳинд тиллари 20 дан ортиқ йирик тилларни ва баъзан бир-биридан жид-дий фарқ қилувчи кўплаб лаҳжаларни қамраб олади. Бу тилларнинг дастлабки таснифини 19-а. нинг 80-й. ларида немис олими А. Ф. Р. Хёрнле таклиф этган ва 20-а. нинг 20-й. ларида инглиз-ирланд олими Ж. А. Грирсон лисоний нуқтаи назардан ишлаб чиққан. Унга кўра, Ҳинд тиллари «ташқи», «ички» ва оралиқтилларга фарқланади. Ҳинд тил-шунослари кўпинча ҳинд олими С. К. Чаттержий таснифига риоя қила-дилар. Ушбу гаснифда Ҳинд тиллари, Ж. А. Грирсон таснифидан моҳияган фарқ қилмаган ҳолда, шим., гарбий, марказий, шарқий, жан. гуруҳчаларга бўлинади. Ҳиндистондан ташқарида бўлган лўли, пария (Тожикисгонлаги лаҳжа), сингал, мальдив ва б. тилларга маҳаллий тилларнинг бирмунча таъсири сезилади.

Ҳинд тиллари лексикасида 3 қатлам: санскритча сўзлар; санскритча бўлмаган, маҳаллий сўзлар ва араб, форс, инглиз ва б. тиллардан ўзлашган сўзлар қатлами фарқланади.

Ҳинд тиллари тарихан браҳми асосида шаклланган кўплаб алифболардан (мас, деванагари, гурмукҳи ва б.) фойлаланади (қ. Ҳинд ёчуви). Ҳиндистоннинг шим. ва шим.-ғарбидаги айрим тиллар (урду, сиидҳи) уларга мослашти-рилган араб-форс графикасидан фойдаланади. Ҳиндий, урду, бенгал, маратҳий, панжоби, сингал каби Ҳинд тилларида бой адабиёт яратилгап. Ҳинд тилларини ўрганишда кўплаб рус ва европа олимлари қатори О. Н. Шоматов, Т. Х. Холмир-заев, А. Иброҳимов ва б. ўзбск олимлари ҳам самарали тадқиқотлар олиб бормоқдалар. Тошкспт давлат шарқшунослик ин-ти мазкур тилларни ўрганувчи асосий марказлардан бирига анлангаи.

Ад.: Зограф Г. А., Язики Индии. пакистана, Цейлона и Непала, М.. 1960; Чаттерджи С. К., Введенис випдоаринское язикознание, пер. с англ., М., 1977; Зограф Г. А., Язмки Южной Азии, М., 1990; шоматов О. Н., Жанубий Осиё тилларига кириш, 1—3-қисмлар, Т., 2002—04.

Озод Шоматов.