ҲИНДИСТОН МИНИАТЮРА МАКТАБЛАРИ

ҲИНДИСТОН МИНИАТЮРА МАКТАБЛАРИ — ўрта асрларда Ҳиндистон миниатюра санъатида шаклланган ижодий йўналишлар. Монументал санъат (жумладан, деворий рассомлик) тушкунликка учрагач, мамлакатнинг турли ҳудудларида ривож топган (11 — 19-а. лар). Булар Бобурийлар даври миниатгора мактаби, Гужарот, Рожастҳон ёки Ражпут, Декан, Пахари ва б. мактаблар. Дастлаб палма дарахти баргларига ёзилган китобларга диний мавзулардаги расмлар ишланган, Кришна, Рам, Шива, Дурга каби маъбудалар тасвири туширилган. Шарқий Ҳиндистон миниатюра (1050—1550) мактаби мамла-катнинг Гужарот ва Рожастҳон ҳудудларида тараққий этган. Гужарот мини-атюра мактаби вакиллари (11 — 16-а. лар) аввал палма (1050—1400), 1350 й. дан қоғозга битилган китобларни диний мавзулардаги тасвирлар билан безатганлар. Матн «нагари» ёки «жайн нагари» ёзувида бўлиб, чапдан ўнгга қараб ёзилган; матннинг муқаддасли-гини ифодаловчи ўсимлик ва гириҳ услубидаги нақшлар, рамзлар тасвирланган, содда композициялар анча мураккаблашган, заминда меъморий обидалар, инсон қиёфасида унинг физиологик хусусиятлари акс этган. Гужарот шоҳлари даври (1396—1572) миниатюраларида тасвир жонлилиги, ранглар тиниқлиги, безак унсурларининг кўпайганлиги кўзга ташланади. «Калпасутра» ёки «Калакачарякатха», «Гита Говенда» каби диний мавзудаги асарлар расмлар билан зийнатланди. Шарқий ҳинд миниатюра мактаби анъаналари Ражпут миниатюраларида ўз аксини топган (яна қ. Ражпут мактаби).

Бобурийлар миниатюра мактаби (16а. 2-ярми — 18-а. лар) Бобурийлар саройида шаклланган, асосан, сарой ҳаёти ва подшоҳларнинг шахсий қизиқишлари натижасида ривожланган. Бу мактаб Европада Мўғул миниатюра мактаби номи билан машҳурдир. Марказий Осиё минатюралари маҳаллий анъ-аналар билан уйғунлаштирилган, европалик рассомларнинг Ҳиндистонга олиб келинган асарларининг айрим хусусиятларини ҳам ўзида акс эттиргани билан ажралиб туради. Ҳумоюн саройи (Кобул)да тўпланган асли термизлик Мир Саид Али бошчилигидаги рас-сомлар гуруҳи 1555 й. Ҳин-дистонга келиб янги миниатюра мактабига асос солдилар. Бу мактаб вакиллари Агра, Деҳли, Лоҳур каби пойтахт шаҳарларда яшаб ижод қилган. Акбар шоҳ даври (1556—1605)да шаклланган, Жаҳонгир (1605-1627) ҳамда Шоҳ Жаҳон (1628—58) даврларида ва ундан кейин тараққий этиб, юксак даражага кўтарилган. «Қиссаи Амир «Баҳром сариқ қасрда» (Низомийнинг «Ҳафт пайкар» асарига ишланган миниатюра, 17а.).

Ҳамза» (1557—72, 56 х 71 см ўлчамдаги матога 1400 та расмлар ишланган), «Бобурнома», «Маҳабҳарата», «Рамаяна», «Жоме ут-таворих», «Акбар-нома», шоирлар Низомий, Амир Хус-рав Деҳлавий ҳамда Алишер Навоийнинг «Хамса» асарларига кўплаб мўъжаз расмлар ишланган. Аб-дусамад ШерозийШирин қалам»), Дасвантҳ, Басован, Фаррухбек, Абул Ҳасан («Нодир уззамон»), Устод Ман-сур («Нодир ул-аср») ва б. шу даврларда ижод этган. Портрет санъати ривожланди, инсон, унинг юзи аниқ тасвирлана бошланди, асарларда жонли ўткир характерлар ўз аксини топди. Миниатюра санъати дастгоҳ санъатига яқинлашди, алоҳида мустақил мавзуларда асарлар яратилди, юксак даражадаги мукаммал лавҳалар ва порт-ретлар юзага келди, ўсимлик, ҳайво-нот ва қушлар акс этган тасвирларда Устоз Мансурнинг юксак маҳорати намоён бўлди. 17-а. охири — 18-а. бошида асарлар мавзуида асосан севги са\налари, учрашувлар алоҳида ўрин тутди; халқчил, турли ижтимоий гуруҳлар ҳаёти ва манфаати ўз ифодасини топди. 18-а. дан бошлаб бу мактаб Ҳин-дистоннинг турли ҳудудларила ривожланди, шу ердаги бошқа маҳаллий миниатюра мактаблари (Декан, Пахари ва б.) ривожига катта таъсир кўрсатди.

Декан мактаби (16—17-а. лар ) Ҳиндистоннинг жан. даги маданият марказларида қад. деворий рассомлик анъаналари Марказий Осиё, Эрон ва турк миниатюралари билан ўзаро уйғунлаштирилиши натижасида вужудга келган. Асосан Аҳмаднагар, Бижапур, Бханда каби йирик шаҳарларда тараққий этган, расмларда шу ҳудуд ҳукм-дорлари ва йирик шахслари ҳаёти ўз аксини топган, уларда Бобурийлар миниатюра мактаби анъаналари ўзига хос тарзда давом эттирилган.

Пахари мактаби («пахари» — айнан «тоғли ҳудуд») Ғарбий Ҳимолайдаги Басоли ва б. марказларда юзага келган. Дастлаб Ражпут мактаби услубига эргашилди. Илк даврларида қўлёзма китобларнинг мазмунига асосланилган, тарихий шахсларни реал акс эттириш, воқеаларни ҳаққоний ифодалашга аҳамият берилган. Воқеалар, кўп шаклли композиниялар шартли манзара заминида ифодаланган. Аста-секин бадиий асарларга алоқаси бўлмаган, мустақил расмлар, айниқса, портретлар ишланди, анималис-тика ривожланди. Кетма-кет «Рагама-ла», «Кришналил», «Рамаяна»га лав-ҳалар яратилди, бу ҳаракатнинг чўққиси Радҳа ва Кришна муҳаббати ва из-тиробларига бағишланган «Гита Говен-да» туркуми бўлди. Манку, Найнсукх, Сансар Чанд ва б. шу мактаб вакилларидир. Расмларда ифодалилйк йўқолиб борди, аммо портрстлар заминдаги манзараларга сингиб кетади.

Ҳиндистон миниатюра мактаблари ўзининг тараққиёти давомида мавзу ва услубларининг мўллиги билан ажралиб туради, мактаб намоян-далари муҳим лаҳзаларини илгаб олиб, уни абадийга муҳрлай олганлар.

Абдумажид Мадраимов, Равшан Фатхуллаев.