ҲИНДИСТОН

«ҲИНДИСТОН», «Таҳқиқ молил ҳинд мин маъкула мақ-була фил-ақл ав марзула» («Ҳиндларнинг ақлга сиғадиган ва сигмайдиган таълимотларини аниқлаш китоби») — Берунийнинг тарихий аса-ри. 1030 й. да Ҳиндистон халқлари тарихининг турли соҳалари (аниқ фанлар, адабиёт, фалсафа, элшунослик, геогр., этн., қонун ва урф-одатлар, дин, дипий ривоятлар, ҳинд ёзувининг турлари ва б.)га бағишлаб араб тилида ёзилган. Асар 80 бобдан иборат. Беруний ўз асарида бизгача етиб ксл-маган санскритда ёзилган кўпгина ман-балардан фойдаланган. Бу асар Ғарб ва Шарқ олимлари томонидан юксак баҳоланган. «Ҳиндистон»нинг арабча матни 1887 й. да, унинг инглизча таржимаси 1888 й. да немис олими Э. Захау томонидан Лондонда нашр этилган. 1958 й. «Ҳиндистон»нинг арабча матни Ҳайдарободда, 1963 й. да рус тилида, 1965 й. ўзбек тилидаги таржимаси Ўзбекистон ФА Шарқшунослик ин-тида нашр этилган. Асар ҳинд маданияти тарихини ёри-тишда муҳим манба ҳисобланади (яна қ. Беруний).

ЛД. Абу Райҳон Беруний, Ҳиндистон, Т, 1965.