ҲИНДИСТОН ХАЛҚ ҚЎЗҒОЛОНИ, сипоҳийлар қўзголони — ҳинд халқининг инглиз мустамлака-чиларига қарши озодлик ҳаракати (1857— 59). Кўзголоннинг асосий ҳарбий ядроси армия бўлгани боис уни сипоҳийлар қўзғолони деб ҳам аташади. Унда мамлакатнинг турли табақаларига мансуб аҳоли — деҳқонлар, ҳунармандлар ва зодагонлар иштирок этган. Инглиз мустамлакачилари Ҳин-дистонни забт этгач, унда маҳкам ўрнашиб олиш учун армияга маҳаллий аҳолини жалб қила бошлаганлар. Сипоҳийлар деб аталмиш ҳинд аскарлари таркибида ҳиндулар, мусулмонлар ва сикҳлар мавжуд эди. Сипоҳийлар армиясининг асосий вазифаси мус-тамлакачиларнинг манфаатларини қўриқлаш, шунингдек, халқ ҳаракатини бостиришдан иборат эди. Инглизлар сипоҳиилардан қўшни мамлакатларга қарши юришларда фойдаланганлар, бу юришларда кўп ҳинд аскарлари ҳалок бўлган. Инглизлар сипо-ҳийларни моддий, маънавий жиҳатдан камситганлар. Уларнинг маоши инглиз аскарлариникидан анча кам бўлган, арзимаган баҳона билан уларни қаттиқ жазолаганлар. Шу сабабларга кўра, сипоҳийларнинг сабр косаси тўла бошлаган. Ҳин-дулар сигирни муқаддас деб билиб, унинг гўштини истеъмол қилмас, мусулмонлар учун чўчқа ҳаром ҳисобланган. Сипо-ҳийлар ишлатадиган мил-тиқ ўқлари сигир ва чўчқа ёғи билан мойланган, бу ҳол қўзғолон чиқишининг асосий баҳоналаридан бири бўлган. Ҳинд халқи-* нинг деярли барча табақаларида 19-а. ўрталарида инглизларга қарши норозилик кучайган. Сипоҳийларнинг дастлабки чиқиши 1857 й. 10 майда Мирут ш. да бошланган. Бенгалия ва Панжоб ўртасидаги ҳудуд қўзғолоннинг маркази бўлган.
Уларнинг 3 полки аҳоли ва маҳаллий сипоҳийлар ёрдамида Деҳли қалъасини эгаллаган. КЎзғолончилар бобурийлар сулоласи ҳукмронлиги тикланганлигини эълон этган ва Баҳодиршоҳ II ни Ҳиндистоннинг ҳукмдори сифатида мамлакатни озод қилиш учун кураш чақиригига қул қўйишга мажбур қилган. 2 ҳафта ичида бутун Шим. Ҳиндистон қўзғо-лончилар қўлига ўтган. Канпур ва Лакҳнауда қўзғолончилар катта қўшини йиғилган. Бу 3 қўзғолон марказида алоҳида-алоҳида мустақил ҳукуматлар тузилган. Деҳлида Баҳо-диршоҳ II ҳукуматидан ташқари сипоҳийлар ва шаҳарликлардан иборат олий маъмурий кенгаш — жалса тузилган. Деҳлидаги қўшинларга жал-са аъзоси Бахтхон қўмондонлик қилган. Лекин Деҳли ва Лакҳнаудаги сарой амалдорларидан тузилган ҳукумат аъзоларининг бирбири билан келиша олмаслиги туфайли, қўзғолончилар ўртасида низолар бўлиб турган. Канпурдаги ҳукумат бошқарув аппаратини тузган, қўшин ва аҳолини озиқ-овқат билан таъминлаш чораларини кўрган.
Инглизлар Бенгалия ва Панжобни ўз қўлларида сақлаб қолган. Бу ҳудуддаги қўзғолонларни, Декандаги сипо-ҳийларнинг чиқишларини тезда бос-тирган. Мадрас ва Бомбейдаги сипоҳийлар қўшинларини ўз тобеликларида сақлаб қолган. Калькуттада йирик қўшин тўплаган босқинчилар 1857 й. май охирида Ганг дарёси бўйлаб ҳужумга ўтган; июнда Банорас ва Ол-лоҳободни эгаллаган. Канпурдаги Нана Соҳиб қўшинига 15—16 июлда қат-тиқ зарба берган. 4 ойлик қамалдан кейин 19 сент. да Деҳлини қўлга киритган. Баҳодиршоҳ II ни Рангунга сургун қилган. Лакҳнау ҳам 1858 й. 19 мартда таслим бўлган.
Шундан сўнг партизанлик ҳаракати бошланган. Тантиа Топи Жҳанси ҳокимаси Лакшми Баи билан бирга Калпи, Канпур ва Гвалиор атрофларида уруш олиб борган. Англия қироличаси Вик-ториянинг қўзғолонда иштирок этган барча зодагонларни авф этганлиги тўғрисидаги манифести эълон этилгаи (1858.1.11). Натижала зодагонлар қўзголондан четлашган. Партизанлар ҳаракати 1859 й. апр. да бостирилган. Кўзголончилар ваҳшиена жазоланган.
Ҳиндистон халқ қўзғолонида инглиз мустамлакачиларининг ҳар томонлама қўли баланд келган. Улар иқтисодий, сиёсий-ижти-моий ва ҳарбий жиҳатдан ҳинд қўшинларидан устунлиги сабабли қўзғолончилар мағлубиятга учрагам. Қўзголон енгилсала, инглизлар Ҳиндистондаги сиёсатларини ўзгар-тиришга мажбур бўлган. Ост-Индия компанияси тугатилган, Ҳиндистон бевосита Англия ҳукуматининг назоратига ўтган.
Ад..Осипов А. М., Великое восстание в Иплии, 1X57-1859, М.. 1957; Ғиссов Т. Ғ., Ҳиндистоннинг янги тарихи, Т.. 1999.
Темур Ғиёсов.