ҲИНДИСТОНИЙ

ҲИНДИСТОНИЙ, ҳиндавий — ўрта асрларда Деҳли, Агра, Маратҳи ҳудудларида мавжуд бўлган кҳари бўли («соф», тоза шева») лаҳжалари асосида шаклланган халқ-сўзлашув тили. Бутун Шим. ва қисман Марказий ва Жан. Ҳиндистонда миллатлараро алоқа тили сифатида ривожланган. Ҳиндистонийда сўзлашувчилар 250 млн. кишига яқин (ўтган асрнинг охири). Жан. Ҳиндистонда бу тил «дакҳиний» ёки «жан. Ҳиндистоний» деб аталади. Ҳиндистоний, ўзи адабий тил сифатида шаклланмаган бўлса-да, 2 ёзма адабий тилга — урду ва ҳиндий (адабий ҳинд)га асос бўлган.

Ҳиндистонийнинг фонетик ва грамматик қурилиши урду ва ҳиндий тиллариники билан ўхшаш; луғат таркиби урдудан эроний ва арабий ўзлашмаларнинг камлиги, ҳиндийдан эса санскритча ўзлашмаларнинг йўқлиги билан фарқланиб, асл ҳиндийча сўзлар (ёки «тадб-ҳава»), шунингдек, илк эроний ўзлашмалардан ташкил топган.

Ад.: Зограф Г. А., Хиндустани на рубеже ХУП1-Х1Х вв., М., 1961; Шаматов А. Н., Классический дакхини (Южннй хин-дустани XVIII в.), М., 1974.