ҲИНДИХИТОЙ ҒЎЗАСИ

ҲИНДИХИТОЙ ҒЎЗАСИ, дарахт ғўза (Оозауршт агЬогеит Ь.) — маданий ғўза тури. Геноми А2, хромосо-малар сони 2п=26. Ҳ. ғ. нинг ёввойи шакллари Декан (Ҳиндистон ярим о.)да тарқалган. Асосан, Ҳиндистонда, қисман Афғонистон, Бангладеш, покистон, Бирма, Вьетнам, Хитой, корея, Японияда экилади. Ҳиндихитой ғўзаси кичикроқ дарахт ёки бута бўлиб, тук (камдан-кам туксиз) ва қора смолали безчалар билан қопланган. Туклари сийрак қаватлар ҳосил қилади (биринчиси – калта ва қалин, иккинчиси — узун). Пояси яшил, турли интенсивликда — тўқ қизилгача антоциан ранг олади. Маданий навларининг ўсув шохлари суст ривожланади, ҳосил шохлари узунлиги ўртача, 4—6 бўғимли. Барглари ўртача, қис-ман ёки жуда кер-тикли, 3—5—7 бўлмали (кенг ёки тор наштарсимон). Ёнбарглари майда, тўкилиб кетади. Гуллари ўртача; гулбарги оқ, оч сариқ, лимонранг, пушти, қизил, асосида йирик антоциан доғлари бор, баъзан ташқи томони қорайиб кўринади. Гул ташқа-рисида кўпинча шира бези бўлмайди, гул коса остидаги шира бези қизил, учбурчак шаклида. Кўсаклари тухумсимон, думалоқ, калта учли, 4—5, баъзан 3 чаноқли. Битта кўсакдаги пахта вазни 2 г дан 6 г гача. Ҳар бир чаноғида 3—8 та чигит бор. Чигити туклари оқ, яшил ёки қўнғир. Толаси оқ, малла ёки қўнғир, дағал, камдан-кам майин. Ҳиндихитой ғўзаси ҳиндистон, бен-галия, бирма, нанкин ва б. бир қанча географик хилларга бўлинади. Ҳиндихитой ғўзасининг тропик шакллари фотодавр ўзгаришларига жуда таъсирчан. Кўпчилик шакллари бактериозга чидамли (қ. Бактериал касалликлар), шира ва ўргимчаккана билан кам зарарланади. Ҳиндихитой ғўзаси мустаҳкам, «жунсимон» толали ғўза навлари яратишда генетик фонд бўлиб хизмат қилади. Абдумавлон Абдуллаев.