ҲИНДИХИТОЙ

ҲИНДИХИТОЙ — Осиёнинг жан.шарқий қисмидаги ярим орол. Майд. 2 млн. км2. Ғарбда Бенгалия қўлтиғи, Андаман денгизи ва Малакка бўғози, жан. ва шарқда Жан. Хитой денгизи ва унинг Сиам ва Бакбо қўлтиқлари билан чегараланган. Шим. чегараси шартли равишда Ганг ва Браҳмапутра дарёлари дельталари билан Хонгха дарёси дельтасидан ўтказилган. Жан. учи Кра бўйнидан жан. га чўзилган Малакка я. о. дан иборат. Шарқий қирғоқлари кам парчаланган, ғарбида қўлтиқ, орол кўп. Ер юзаси, асосан, тоғли, меридиан бўйлаб чўзилган тизмалардан иборат. Ғарбий қисмидаги Аракан тоғлари (энг баланд жойи 3053 м, Виктория чўққиси), марказидаги Шан тоғлиги ва шарқидаги Аннам тоғлари кенг пасттекислик (Иравади, Менам, Кам-боджа) ва платолар (Корат) билан бўлинган. Карст кенг тарқалган. Пасттекисликлар, асосан, аллювиал ва кўл ётқизиқларидан тузилган. Фойдали қазилмалардан қалай ва вольфрамнинг йирик конлари топилган. Иқлими субэкваториал муссонли, Малакка я. о. да экваториал иқлим. Ўртача т-ра текисликларда 20° дан пастга тушмайди, баҳор ва ёз ойларида 27—30°гача кўта-рилади, тоғларда 15° гача. Шамолга рўпара гарбий ён бағирларида йиллик ёғин 2500—3000 мм, асосан, ёзда ёғади. Ички р-нларда 1000 мм гача, шарқий соҳилида 2000 мм гача (асо-сан, қишда ёғади). Шим. даги тоғ тепаларида қор ёғади. Дарёлари серсув, ёзда тўлиб оқади. Энг йириклари: меконг, Иравади, Салуин, Менам-Чао-Прая. Сувидан суғоришда кенг фойдаланилади. Энг катта кўли — Тонлесап. Ҳ. нинг сернам тоғли ҳудудларида доим яшил тропик ўрмонлар, денгиз соҳиллари ва дельталарда мангра ўрмонлари, ички р-нларда барг тўкувчи тропик ўрмонлар ва бутазорлар бор. Текислик қисми экинзорларга айлантирилган. Асосий экини — шоли. малакка я. о. да каучукли ўсимликлар плантациялари барпо қилинган.