ҲИНДОЛ МИРЗО

ҲИНДОЛ МИРЗО (1518 – Кобул – 1551) — бобурийларп&н. Бобурнннг 4-ўғли. Онаси Дилдор бегим. Бобуршоҳ Ҳиндистонни фатҳ қилишга киришган (Баҳрани олган) даврида шу фарзанди туғилган, шунинг учун «Ҳиндни ол!» рамзий маъносида Ҳиндол деб исм қўйган. Бобур ҳаётлигида у Бадахшон ҳукмдори эди (1526—30). Ҳумоюн тахтга ўтиргач, укаси Ҳиндол Мирзога Меват ва Олур вилоятларининг ҳукмронлигини берган (1530—38). 1538 й. бобурийлар ўртасидаги ички низолардан фойдаланган Шершоҳ Биҳар, Жунпур ва канаужгача бўлган ерларни босиб олган. Шу аснода Ҳ. М. Ҳумоюншоҳга қарши бош кўтарган ва Агра ш. ни босиб олган ҳамда ўзини подшоҳ деб эълон қилган. Бироқ Комрон Мирзо ўз қўшини билан келиб, Аграни Ҳиндол Мирзо. дан тортиб олган. Аммо тез фурсатда Шершоҳ Агра ва б. шаҳарларни бирин-кетин босиб олгач, Комрон Мирзо билан Ҳ. М. Кобулга қочишган. 1544 й. да Ҳумоюн Эрондан қай-тиб келгач, бошқа укалари қатори Ҳиндол Мирзонинг ҳам гуноҳини кечирган. Ҳиндол Мирзо умрининг охиригача Ҳумоюн-шоҳга содиқ қолган.

Ҳиндол Мирзо шеъриятга қизиққан, туркий ва форсий тилларда ғазаллар ёзган.

1551 й. даги «хандақ жанги»да Ҳ. М. Комрон Мирзо одамлари томонидан яраланади ва ўша куни оламдан ўтади. Ҳиндол Мирзонинг жасади Кобулда отаси бобурнинг мақбараси ёнига дафн этилган. 1607 й. да Жаҳонгиршоҳфармонига биноан Ҳиндол Мирзонинг қабрига лавҳа ўрна-тилган.

Ад. Файзиев Т., Темурийлар шажараси, Т., 1995.