ҲИНДУКУШ

ҲИНДУКУШ (форс. Ҳиндукўҳ – ҳинд тоғи) — Осиёдаги тоғ системаси, асосан, Афғонистон, шунингдек, покистон ҳудудида (жан.-шарқий чекка-си). Уз. 800 км чамасида, эни 350 км гача. Энг баланд жойи 7690 м (Тирич-мир тоғи). Марказий ва шарқий қисмларининг ўртача бал. 4000 м. Ҳ. жан,-ғарбдан шим.-шарққа чўзилган бўлиб, Амударё, Ҳинд ва Ҳилманд дарёлари ҳавзалари ўртасида сувайиргич вази-фасини, иқлим ва ландшафт чегарасини бажаради. Асосий тизмалари — Бобо, Пағмон ва б. Тоглар альп бур-маланиши даврида вужудга келган. Замини қад. метаморфик жинслар (сла-нец, гранит, оҳактош ва б.)дан, шунингдек, мезокайнозойнинг чўкинди қатламларидан таркиб топган. Сейсмик фаол зона. Иқлими қуруқ, континен-тал. Йиллик ёғин 300—800 мм, жан.-шарқи ёзги муссонлар таъсирида бўлади. Иқлими ва ландшафти баландлик минтақалари бўйича ўзгариб боради. Дарёлари қор ва муздан тўйинади, баҳор ва ёзда тўлиб оқади. Шим. ва жан. ён бағирлари ландшафти бир-биридан фарқ қилади. Пастдан юқорига шим. қисмидаги бўз тупроқларда кўп йиллик баланд бўйли ўтлар, шувоқ, писта, тоғ жигарранг ва қизил тупроқларда ксерофит буталар, арча, кам чириндили тоғ чўл тупроқларида тоғ қуруқ дашт ёки чўл ўсимликлари ўсади. Нисбатан сернам жан.-шарқий ён бағирларидаги субтропик жигарранг тупроқларда барг тўкувчи қуруқ ўрмонлар ва буталар, 2500 м гача баландликда ҳиндҳимолай типидаги кенг баргли ўрмонлар, 2500 — 3300 м да игна баргли ва аралаш ўрмонлар, 3300 — 3700 м ва ундан баландда субальп ва альп ўтлоқлари тарқалган.

Loading...