ҲИРОТ АМИРЛИГИ (1716-32) – Ҳирот қўзғолони натижасида барпо этилган давлат. Ҳ. а. ни қабила зодагонлари томонидан сайланган амир ва зодагонлар кенгаши бошқарган. Ҳирот амирининг ҳокимияти Мурғоб, Бод-ҳиз, Қусувия, Ғуриён ва Фарах туманларига тарқалган. Сафавийларнит, кейинчалик эса Нодир Қулибекнинг (қ. Нодиршоҳ) Ҳ. а. ни бўйсундириш учун бир неча йиллар давомида олиб борган уринишлари самарасиз бўлган. Фақат 1732 й. га келиб Нодиршоҳ амирликни босиб олишга эришган. Абдалларнинг бир неча минг оиласи вилоятдан бадарға қилинган, Нодир-шоҳ саркардаларидан бири Ҳирот ҳокими этиб тайинланган. Ҳирот амирлигининг барпо этилиши афғон давлатчилигининг шаклланиш жараёнида муҳим босқич бўлган.