ҲИРОТ ЖОМЕ МАСЖИДИ

ҲИРОТ ЖОМЕ МАСЖИДИ — Афғонистондаги меъморий ёдгорлик (1200—14-а. лар). Шоҳ Ғиёсиддин муҳаммад ибн Сам ҳукмронлиги даври (1193 —1202)да қурила бошланган, ўғли ва вориси томонидан ниҳоясига етказилган. Масжид маҳобати ва кўлами жиҳатидан Бибихоним жоме масжидидан ҳам улуғвор бўлган. Масжид ҳовлиси (тарҳи 95×75 м) равоқли га-лерея билан ўралган; масжиднинг ўзига хос томони ҳовли кўламидан келиб чиқиб ён равоқлари 2 қаватли қилиб кўтарилган. Ҳовлининг шим. томонида Ғиёсиддин Муҳаммад ибн Самнинг гумбаз билан ёпилган дахмаси (зиё-ратхона) жойлашган; зиёратхона ганчкори нақшлар билан безатилган. Зилзи-ладан зарарланган масжид биноси 1498—1500 й. ларда Алишер Навоий раҳ-барлигида унинг маблағига қайта тикланган. 1936—44 й. ларда таъмирланган, шу даврда ёнида миноралари бўлган янги пештоқ қурилган.