ҲИРОТ ҚЎЗҒОЛОНИ

ҲИРОТ ҚЎЗҒОЛОНИ (1716) – Сафавиилар ҳукмронлигига қарши Ҳирот ва унинг вилоятида кўтарилган қўзғолони. Вилоят аҳолисининг бир қисми афғонларнинг абдал қабиласидан иборат эди. Миллий зулм ва маҳаллий аҳолини сафавий ҳокимлари томонидан диний таъқиб этилиши, шунингдек, йирик афғон қабила бошлиқларининг чет элликлар ҳукмронлигидан халос бўлишга интилишлари Ҳирот қўзғолонига сабаб бўлган. Қўзғолоннинг асосий ҳаракатлантирувчи кучини абдал қабиласи ташкил этган; қабила бошлиқлари ва зодагонлари раҳбарлик қилган. Ҳирот ва вилоятнинг афғон бўлмаган аҳолиси қўзғолончиларга катта ёрдам кўрсатганлар, озиқ-овқат, ем-хашак билан таъминлаб турган, ҳарбий қисмлар ташкил қилган. Шоҳ қўшинларининг қўзғолонни бостириш учун қилган уринишлари зое кетган. Ҳирот қўзғолони натижасида Ҳирот амирлиги барпо этилган.