ҲИРОВУЛ

ҲИРОВУЛ (мўғулча — яккаланмоқ, узоқлашмоқдан) — илғор қисм, авангард. Амир Темур юришларига оид форсийда битилган тарихий манбаларда қайд этилган. Эски ўзбек тили ман-баларида Ҳировулнинг ировул (эравул) фо-нетик варианти ҳам мавжуд бўлиб, у «Бобурнома» ва Абулғозийнинг «Ша-жарайи турк»ида ишлатилган. Ҳировул бир қатор обидаларида бошқа бир мўғулча манглай (манғлий) атамаси билан ал-машинган. Жанговар тартибга биноан Ҳировул лашкарнинг пешрави (аванпости) қоровуллан кейин, яъни марказ ғулдан олдин, ўнг қанот (баранғар) ва чап қанот (жуванғар) оралиғида ҳара-кат қилган. Ҳировулга жангларда суяги қотган, тажрибали, баҳодир жангчилар жалб этилган, атоқли саркардалар қўмондонлик қилган. Соҳибқирон қўшинида асосий, бош Ҳ. қатори ўнг қўл ва сўл қўлнинг ҳам Ҳировули мавжуд бўлган.