ҲИШМАТ

ҲИШМАТ (тахаллуси; исм-шарифи Мир Муҳаммад Сиддиқ ибн Музаффар) (1854 — тахм. 1927)-тарихчи ва тазкиранавис олим, шоир, хаттот. Амир Музаффарнннт ўғли. Укаси Абдулаҳад тахтга ўтиргач, 35 й. ум-рини уй қамоғида ўтказган. БХСР тузилгач, амир Олимхоннинт талаби билан Кобулга юборилган (1923 й. июль). Ҳ. турли жанрларда 30 га яқин асар ёзган. Жумладан, «Девони Ҳишмат», илми нужумга оид «Мажмуаи Зоижа аҳкоми нужум» («Юлдузлар ҳолати асосида толеномалар мажмуи») ва б. Ҳ. нинг «Тазкират ас-Салотин» («Шоҳлар китоби») тарихий тазкираси 15—20-а. ларда шеърлар битган ҳукмдорларга бағишланган. Ҳишмат автобиографик харак-терга эга «Дуррат аттож», «Тазкират аш-шуаро» («Шоҳлар тазкираси») таз-кираларини ҳам ёзган. Ҳишмат асарлари қўлёзмалари Ўзбекистон ФА Шарқшунослик ин-ти фондида сақланади.