ҲИСОБ — сонларни ифодалаш ва бел-гилаш усули. Ҳисоб тизимларида п та бирлик (мас, ўн) 2-разряднинг бир бирлигига (ўнликка) бирлашади. 2-раз-рядли шунча сон 3-разряднинг бир бирлигига (юзликка) бирлашади ва ҳ. к. п сони Ҳисоб тизимининғ асоси, ҳар бир разряддаги бирликларнинг сонини ифодаловчи белгилар рақамлар дейилади. Энг куп қўлланадиган Ҳисоб тизими ўнлик тизим бўлиб, унда 0, 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9 рақамлари ишлатилади (қ. Ўнли саноқ тизими). Баъзи халқлар Ҳисобнинг бешлик тизимидан фойдаланишган. Қад. Бобилда олтмишлик тизим мавжуд бўлиб, бу тизим соат ва градуснинг 60 мин. га, минутнинг 60 сек. га бўлинишида ҳозиргача сақланиб қолган.