ҲИСОБЛАШ ТЕХНИКАСИ — ҳисоблаш жараёнларини, ахборотларни тўплаш, сақлаш ва узатиш масалаларини ҳал қилишни механизациялаштириш ва автоматлаштириш воситалари мажмуи; техниканннг ҳисоблаш машиналари ва қурилмаларини ишлаб чиқиш, тайёрлаш ва ишлатиш билан шуғулланадиган тармоғи. Вақтни ҳисоблаш, ер майдонларининг сатҳини аниқлаш, савдосотиқ ҳисоблари ва б. юмушлар билан боғлиқ масалалар қадимдан маълум. Ҳисоблашларни механизациялаштирувчи дастлабки содда қурилмалар — абак, хитой чўти ва оддий ҳисоблаш масалаларини ечиш қоидалари мил. ав. вужудга келган. Непер шкаласи, логарифмик линейка, Б. Паскалнинг (Франция) арифметик машиналарига ўхшаш ҳисоблаш қурилмалари 17-а. даёқмаълум эди. 18 — 19-а. лардаги саноат инқилоби Ҳисоблаш техникаси ривожланишига туртки бўлди. 1833 й. да инглиз олими Ч. Беббиж арифметик ва хотира қурилмали дастурли бошқариладиган катта арифмометр — «аналитик машина» лойиҳасини ишлаб чиқди, лекин унинг лойиҳаси 100 й. дан кейингина муҳанлислар диққатини ўзига жалб қилди. 1944 й. АК,Ш да электромагнит реледа ишлайдиган «МАРК-1» дастурли бошқариладиган рақамли ҳисоблаш машинаси (РҲМ) қурилди. 20-а. 40-й. ларида дастурли бошқариладиган электрон РҲМнинг яратилиши Ҳисоблаш техникаси тараққиётида кескин бурилиш ясади. Кейинчалик РҲМнинг техник параметрлари такомиллашти-рилиб борилди, уларнинг ишлаш тезлиги ва хотира ҳажми бир неча марта орттирилди. 1950 й. да Украина ФА акад. С. А. Лебедев раҳбарлигида биринчи электрон РҲМ «МЭСМ» (кичик электрон ҳисоблаш машинаси) қурилди. 1953 й. да С. А. Лебедев раҳбарлигида Аниқ механика ва ҳисоблаш техникаси интида «БЭСМ» (тез ишлайдиган электрон ҳисоблаш машинаси) яратилди. Электрон техникасининг ривожланиши Ҳисоблаш техникасининг тез такомилла-шишига сабаб бўлди. Дастлабки ЭҲМ лари лампали бўлган, кейинчалик улар яримўтказгичлардан тайёрлана бошлади. Бундай ЭҲМларнинг бир неча авлоди яратилди. Ҳозир асосан компьютерлар ишлатилади (қ. Кибер-нетика).
Ахборотларни қайта ишлаш тизимларида, кемалар, самолётлар, космик объектлар ва б. нинг координатларини тез ва аниқ белгилашда, кутубхоналардаги жараёнларни ва библиографик ишларни механизациялашда, банк, омонат кассалар ва б. молия муассасаларининг ишларни марказлаштиришда Ҳисоблаш техникасидан кенг фойдаланилади.
Ўзбекистонда Ҳисоблаш техникасига доир и. т. ишлари Кибернетика институти, Ўзбекистон миллий ун-ти, Тошкент техника ун-тида олиб борилади.