ҲИСОБОТ

ҲИСОБОТ — корхоналар, ташкилотлар, компаниялар томонидан ўз фаолияти тўғрисида даврий (ой, чорак, йил) ва белгиланган шаклда тузиладиган, давлат, статистика ва молия органларига тақдим этиладиган ахборот, маълумотлар, ҳисобкитоб ҳужжатлари. Баланс Ҳ., молиявий Ҳисобот ва статистик Ҳисобот, хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида мухим аҳамиятга эга. Баланс Ҳисоботи — компания бухгалтерия хисоботининг асосий шакли бўлиб, муайян сана учун капитални шакллантириш манбалари ва капи-тал қўйилмалар йўналишини тавсифлайди. Икки томонлама жадвал шаклида тузилади; унинг чап қисми (актив)да капитал таркиби ва унинг жойлаштирилиши тўғрисида маълумотлар, ўнг қисми (пассив)да капи-тал манбалари кўрсатилади. Активда асосий ва айланма капитал кўрсаткичлари, пассивда ўзиники бўлган ва жалб этилган капитал тузилмаси ва миқдорлари берилади. Жуда батафсил тузиладиган ички баланс компания бошқаруви томонидан компания фаолиятини режалаштириш ва бошқариш-да, филиаллар ишини назорат қилишда фойдаланилади. Ташқи баланс ташқи хисоботнинг бошқа шакллари билан бирга компания фаолияти тўғрисида тўлиқ ва очиқ ахборот ҳисобланади. Давлат солиқ ва юқори раҳбарлик органларига, фонд биржаларига тақ-дим этилади, акциядорлар ўртасида тарқатилади, махсус маълумотномаларда эълон қилинади. Тижорат-савдо сирини сақлаш мақсадларида компаниялар балансида расман рухсат этилган модда (банд)ларни гуруҳлаш ва умумлаштиришдан кенг фойдаланилади (қисқа баланс). Компанияларнинг молиявий Ҳисобот ҳисобот топширишнинг мажбурий шакли. Унга қуйида-гилар киради: компаниянинг умумий баланси; фойда ва кўрилган зарар тўғрисида ҳисобот; пул маблағлари ҳаракати тўғрисида ҳисобот ва компания раҳбариятининг умумий мажлисда кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун ком-пания пайчилари ёки акциядорлари эътиборига ҳавола этиладиган йиллик доклади.

Корхоналарнинг статистик ҳисоботи иқтисодиётдаги айрим бўғинларнинг иш кўрсаткичларини жамлаш орқали тармоқлар, минтақалар ва мамлакат иқтисодий фаолиятининг статистик кўрсаткичларини аниқлашга имконият яратади.

Дилдора Саидова.

Loading...