ҲИСОР ҚЎРИҚХОНАСИ

ҲИСОР ҚЎРИҚХОНАСИҚашқадарё вилоятида, Ҳисор тоғ тизмалари ғарбида (Яккабоғ ва Шаҳрисабз туманлари тоғли ҳудудларида) жойлашган давлат қўриқхонаси. Қизилсув (1975) ва Мироқи (1976) қўриқхоналари не-гизида ташкил қилинган (1983). Майд. 80986,1 га, шундан 12203 га ўрмонзорлар, 2745 га ўтлоқзор, 17мга сув ҳавзаларидан иборат. Табиий ланд-шафт мажмуалари ва Ҳисор тоғ тизмаси экотизмларини саклаш мақсадларида ташкил этилган.

Қўриқхонада ўсимликларнинг 870 (Ўзбекистон Қизил китобига киритилган доривор ўсимликларнинг тукли каррак, эгри тикан каррак, Бутков ас-трагали, оқ парпи, Ошанин пиёзи, анзур пиёз каби 35 дан ортиқ), қушлар ва ҳайвонларнинг 140 дан ортиқ (қора қоплон, туркистон силовсини, қўнғир айиқ, бургут, оқ бошли қумой, итол-ғи, қора лайлак ва б.) тури мавжуд.