ҲИСОР ТИЗМАСИ — Ўрта Осиёдаги тоғ тизмаси. Помир-Олай тоғларининг ғарбий қисмида (Ўзбекистон ва Тожикистон Республикаларида), Зараф-шон, Қашқадарё ва Амударё ҳавзаларининг сувайирғичи. Уз. 200 км. Ўртача бал. 3600 м. Энг баланд жойи 4643 м (Дукдон тоғи). Асосан, палео-зой ва мезозой даври гранит интру-зиялари ёриб чиққан кристалли жинслар, гранодиорит, сланец ва қум-тошлар, гипс, конгломерат, доломит ва б. дан ташкил топган.
Ҳисор тизмасининг марказий қисмида (2195 м баландликда) хушманзара Искан-даркўл жойлашган. Шим. ён бағри анча тик ва қояли, жан. ён бағри эса қия бўлиб, кенг платолар ва унумдор водийлар бор. Ҳ. т. нинг тузилиши жуда мураккаб бўлиб, унда бир қанча баланд тоғ массивлари, довонлар мавжуд.
Рельефи мураккаб, қояли. кўп жойлари парчаланган. Сувайирғич қисми ва ён бағирларида текисланган юзалар тарқалган, зич ва дара шаклидаги дарёлар билан чуқур кесилган. Гипс ва оҳактошлар тарқалган жойларида карст рельеф шакллари (каррлар, карст воронкалари, ботиқлари, қудуқлари, ғорлари) учрайди. Бундай жойларни маҳаллий аҳоли «минг чуқур» деб атайди. Оҳактошларда тик ва қояли куэс-талар ҳосил бўлган. Ҳисор тизмасининг шим. ва ғарбий ён бағирларини Зарафшон, Қашқадарё, жан. ён бағрини Ярхин, Сарбоғ, Кофарниҳон, Варзоб, Хона-ка, Любач, Қоратоғдарё, Ширкент, Тўполондарё ва б. дарёлар чуқур даралар ҳосил қилиб кесиб ўтади. Ҳисор тизмасида келиб чиқиши ҳар хил (морена, тўғон, карст) кўллар (Искандаркўл, Ҳазор-чашма, Кўликалон, Аловуддин, Зиё-рат ва б.) мавжуд. 180 га яқин музлик бўлиб, майд. 148,4 км2 дан ортиқ. Ҳисор тизмасида сурма, вольфрам, симоб, қалай, флюорит, доломит конлари ва иссиқ булоқлар бор. Ёзи салқин, қисқа, қиши совуқ, сернам, 2000 м баландликда июлнинг ўртача т-раси 20° бўлса, 3600 м баландликда 0° га тушиб қолади. Янв. нинг ўртача т-раси 3300 м баландликда —15°. Йиллик ёғин жан.-ғарбий ён бағрида 600—1200 мм, шим.-шарқий ён бағрида 300—400 мм. 1200 м баландикларда типик ва тўқ бўз тупроқлар тарқалган. Баҳорда эфемер ва эфемеро-идлар, буғдойиқ, шувоқ ўсади. Буталардан аччиқбодом, қарағат, дўлана ва б. учрайди. Яйловларда чорва боқилади. 1200—2500 м баландликлар орасидаги тоғ жигарранг, тоғ-ўрмонқора тупроқлар, тоғ ў-рмон-қўнғир тупроқларда арчазорлар бор. 2500 м дан юқорида альп ўтлоқлари бошланади.
Ёввойи сут эмизувчи ҳайвонлардан тоғ эчкиси, тоғ қўйи, айиқ, тул-ки, сувсар, бўрсиқ, қор қоплони, силовсин, қизил суғур, қушлардан тоғ кур-каси (улар), тасқара, каклик ва б. яшайди. Тизма ҳудудидаги ноёб ўсимлик ва ҳайвонлар ҳамда ноёб геологик ёдгорликларни ўрганиш ва уларни муҳо-фаза қилиш мақсадида Ҳисор, Кўқитанг, Китоб палеонтологик-стратиграфик қўриқхоналари ташкил этилган.
Мурод Маматқулов.