ҲИСОРИ ҚЎЙ ЗОТИ

ҲИСОРИ ҚЎЙ ЗОТИ — гўшт-ёғ йўналипшдаги думбали, дағал жунли қўй зоти. Тожикистоннинг Ҳисор тоги этакларида халқ селекцияси йўли билан чиқарилган қад. қўй зотларидан бири. Ҳисори қўй зоти танасининг уз. ва кенглиги, йирик думбаси, тоғ шароитига ва яйловдан-яйловга кўчишга мослашганлиги, тез етилиши, кенг кўкрак қафаси, бақувват оёқлари билан бошқа думбали қўйлардан фарқ қилади. Қўчқор ва совлиқлари тўқол. Туси малла, қўнғир, қора, камдан-кам оқ. Қўчқорларининг қарчиғай баландлиги ўртача 87 см, уз. 85 см, совлиқлариники 79 ва 75 см. Қўчқорларининг тирик вазни 110—120 кг (160—180 кг), совликлариники 80—90 кг (110 — 115 кг)гача, думбаси ўртача 15—20 кг (30 кг гача), 4,5—5 ойлик эркак қўзиларнинг тирик вазни 50—54 кг, серпуштлиги 110—120%. Ҳ. қ. з. серсут қўйлар ҳисобланади ва совлиқ сути қўзиларини парваришлашга сарфланади. Жун сифати паст. Қўчқорларидан 1,3—1,5 кг, совлиқларидан 1 — 1,2 кг жун қирқиб олинади. Жуни фақат намат (кигиз) тайёрлашда ишлатилади. Соф ҳолда Тожикистон ва Ўзбекистон («Бойсун» ва «Ҳисор» наслчилик ширкат хўжаликлари)да кўпайтирилади. Йил бўйи яйловда боқилади.

Ҳисори қўйлардан бошқа думбали қўйларнинг зот хусусиятларини яхшилашда, янги зотлар чиқаришда фойдаланилади. Ҳисори қўй зоти иштирокида То. жикистон қўй зоти чиқарилган.

Ад.:Флрс нха и он С. И., Гиссарская иорода овец, Душанбе, 1981.

Абдусаттор Амиров.

Loading...