ҲИССИЁТ

ҲИССИЁТ — шахснинг воқеликдаги нарса ва ҳодисаларга, кишиларга ҳамда ўз-ўзига бўлган муносабатлардан келиб чиқадиган кечинмалари. Шахс тирик мавжудот бўлиши билан бирга жамият аъзоси ҳамдир, шунингдек, якка инсон сифатида тева-рак-атрофдаги нарса ва ҳодисаларга муносабатини холисона акс эттиради. Инсон муносабатлари унинг миясида ҳис-туйғулар, эмоционал ҳолатлар, юксак ички кечинмалар тарзида акс этиши Ҳиссиётни юзага келтиради. Ҳиссиёт тушунчаси кундалик гурмушда ва илмий манбаларда ҳар хил маъноларда қўлланади. Кун-далик турмушда Ҳиссиёт тушунчаси ўрнига сезгилар, англан-маган майллар, хоҳишлар, тилаклар, талаблар, мақсадлар атамаларидан фойдаланилади. Илмий манбаларда эса, шахснинг эҳтиёжини қондирувчи ва унга монелик қилувчи нарсаларга, кишиларга нисбатан ўз муносабатини миясида акс эттириш маъносида қўлланади. Ҳиссиёт билан эмоция бир хил маънода ишлатилиш ҳолатлари ҳам учраб туради. Киши тана аъзоларида рангларнинг ўзгариши, лабларнинг титраши, кулги, йиғи, ғамгинлик, иккиланиш ва б. эмоция ифодаси ҳисобланиб, ватанпарварлик, жавобгарлик, масъулият. виждон, севги каби юксак хислатларни эмоция таркибига киритиш ғайритабиий ҳоди-са ҳисобланар эди. Ушбу ҳиссий кечинмалар ўзининг моҳияти, куч-қуввати, давомийлиги, таъсирчанлиги, йўналганлиги билан бир-биридан кескин фарқ қилади. Шу боис уларнинг муҳим фарқи шундаки, биринчиси (Ҳ.) ижтимоий, иккинчиси (эмоция) хусусий аҳамият касб этади. Шахснинг фаолияти, хулқ-атвори, муо-маласи ҳамда жамият учун аҳамиятли ҳисобланган нарса ва ҳодисаларни акс эттирувчи муносабати Ҳиссиётда мужассамлашади. Эмоция фақат инсонларга эмас, мавжудотларга ҳам таал-лукли руҳий ҳолатдир. Ҳиссиёт ижтимоий муҳитдаги кишилар томонидан ўзлаштирилган ғоялар, меъёрлар, қонунқоидалар, низомлар, қадриятларни акс эттирувчи англанилган ҳис-туйғулар, мураккаб кечинмаларнинг вужудга келиши жараёнидир. Ҳиссиётда юк-сак ҳистуйғулар онгли ҳаракатларни бажаришнинг мазмуни билан уйғунлашган шахс ҳолатининг мураккаб таркибида кечади. Мас, меҳнатдан лаззатланиш ҳислари, ахлоқий, ақлий, нафосат туйғулари Ҳиссиётнинг ўзаги бўлиб ҳисобланади. Жониворлар эса бундай имкониятларга эга эмас. Ҳиссиётнинг физиологик асоси бош мия катта ярим шарлари пўстида ва пўстлоқ ости қисмида юзага келадиган нерв жараёнларидир.

Эргаш Ғозиев.