ҲИЁЛ

ҲИЁЛ — томатдошлар оиласига мансуб кўп йиллик ўтсимон ўсимлик тури. Фарғона водийси, Олой тизма тоғининг шим. ён бағирлари, Сўх ва Шоҳимардон дарёлари ҳавзаларида тарқалган. Бўйи 50 см, илдизи 200 см гача чуқурликда жойлашган. Барглари кенг, тухумсимон, уз. 6—10 см, эни 4—7 см. Гуллари тўпгулларга йиғилган. Меваси кўсакча. Апр. май ойларида гуллаб, июнда уруғлайди. 2200—2500 м баландлиқдаги арчазорларда, қоялар тагидаги сернам жойларда, баъзан очиқ ялангликларда ўсади. Заҳарли. Таркибида гиосциамин, скополамин, белладонин ва тиббиётда қўлланиладиган алколоидлар бор.