ҲОФИЗ КЎҲАКИЙ МАЖМУАСИ

ҲОФИЗ КЎҲАКИЙ МАЖМУАСИ — Тошкентнинг Сағбон кўчасидаги меъморий ёдгорлик (16-а.). Ҳофиз Кўҳа-кий маблағига унинг раҳбарлигида қурилган. Қадимда бу мажмуа сало-батли ва жозибадор илм маскани бўлган. Алломанинг ўзи мадрасада илми толибларга, маҳалла ёшларига дарс берган. Бинонинг меъморий ечими, ташқи кўриниши, қурилиш хом ашёлари унинг 16-а. га мансублигини кўрсатади. Мажмуа тўғри тўртбурчак тарҳли, бош тарзи пештоқли, 1 қаватли; ёзги масжид, мадраса, дарвозахона орқали ичкари (кенг ҳовли)га кирилади. Кенг ҳовли ўртасида ҳовуз бўлиб, атрофи чинорлар экиб сўлим масканга айлантирилган. Ғарбий қисмида мезанали баланд минора, шифти анъанавий нақшлар билан безатилган кўп устунли айвон (ёзги мас-жид), кўп гумбазли хонақоҳ (қишки масжид), равоқли қатор ҳужралар бўлган.

Мажмуадан ёзги масжид, хонақоҳнинг тенг ярми, ҳовлининг бир қис-ми, бир нечта ҳужрагина сақланиб қолган.