ҲОФИЗ

ҲОФИЗ, Хожа Ҳофиз Шерозий (тахаллуслари; асл исм-шарифи Шамсуддин Муҳаммад ибн Муҳам-мад) (1326 – Шероз – 1389) — форс шоири. Отаси бевақт оламдан ўтгач, Ҳофиз тирикчилик учун новвойлик билан шуғулланган. Зеҳни ўткир бўлганли-гидан тез орада фиқҳ, ҳадис, араб тили ва адабиёти, Қуръони карим ва унинг тафсирини мукаммал ўзлаштирган. У, хусусан, Қуръон қироатида юксак маҳоратга эришиб, уни 14 усулда тиловат қилган. Маърака-йи-гинларда Қуръонни, қиссахонлик кечаларида халқ китобларини ёқимли овозда ўқиб бериб, рўзғор тебратган. Шунинг учун ҳам уни ҳофиз деб улуғлашган ва бу ном кейинчалиК шоирнинг адабий тахаллусига айланиб кетган. Яхши хаттот ҳам бўлган. Турли китобларни кўчирган, Қуръонни китобат қилган [Хусрав Деҳлавийнинг «Хамса»сидан Ҳофиз кўчирган 2—4-достоннинг қўлёзма нусхалари (1355) ҳоз.

Ўзбекистон ФА Шарқшунослик интида (инв. №2179) сақланади]. Ҳ. вақтвақти билан шоҳлар саройида хизмат қилган. Шоҳ Шужоъ Музаффарийнинг (1358—84) тахтга чиқишини қутлаган, Шоҳ Мансурни (1388—92) улуглаб, унга 6 ғазал, 1 қасида ҳамда соқийнома бағишлаган, лекин ҳаёти ҳамиша йўқчиликда ўтган. Баъзи асарларида ўзининг қувғинга учраганини ёзган.

Адабий мероси битта лирик шеърлар девонидан иборат. «Девон»ни ше-розлик адабиётшунос Муҳаммад Гуландом (14а. охири — 15-а. бошлари) тузган ва у 19-а. да Европада нашр этилган бошқа нусхалар учун асос бўлган.

Ҳофиз бир умр Шерозда яшаган. 14-а. нинг 70-й. лари бошида қисқа муддат Исфаҳон ва Яздда бўлган. Шоирнинг шеърлари Шероздан ташқарида ҳам машҳур бўлганлигидан Бан-гола ҳукмдори Султон Ғиёсиддин, Дакан подшоҳи Шоҳ Маҳмуд Баҳманийлар Ҳ. ни ўз саройларига даъват қилиб, совғасаломлар юборганлар. Султон Аҳмад билан Увайс Жалойирий уни Бағдодга ҳам таклиф қилишган, лекин у бу таклифни рад этган. У асосан меҳнаткаш ва ҳуқуқсиз халқ томонида туриб, унинг қувончу ташвишлари, дарду аламларини ота-шин мисраларда куйлагани учун юқори табақаларга унчалик ёқмаган. Ҳофиз комил мусулмон бўлиб, ижоди Қуръони карим ва Ҳадиси шариф чашмасидан сув ичган.

Ҳофиз мўғуллар ҳукмронлиги инқирозга учраб, майда хонликлар ўртасидаги ўзаро тожу тахт талашлари авж олган, бундан халқнинг аҳволи хароб бўлган бир даврда яшаб ижод этган. Унинг даврида Шероз 5 марта ана шундай жанглар гирдобига тортилиб, ўзи вайрон, халқи қатлиом қилинган. Маърифатпарвар ва шеърият мухлиси бўлган шайх Абуисҳоқ Инжу (1342—53) Ҳофизни қўллаб, унга ҳомийлик қилган. Маъшуқа таъриф-тавси-фи, висол лаззатию ҳижрон ҳасратини тараннум этиш воситаси бўлган ғазалга у ижтимоий мавзулар, фал-сафий фикрмулоҳазаларни омухта қилган. Ўз даврининг сиёсий манза-раларини, маънавий қиёфасини ҳаққоний гавдалантирган. У ишқ мавзуига олам ва одам дардини, жамият муаммоларини олиб кирган. Шоир инсоннинг орзу-интилишлари, қувончу қайғуси, дарду ташвишлари, муҳаббати, фикру ўйларини авж пардаларда куйлаш билан адабиётнинг асосий объекти инсон эканлигини амалда исботлаган.

Ҳофиз ғазаллари, аввало, жозибали ва ёқимли оҳанги билан ҳар қандай ўқув-чини ўзига тортади: ҳассос ва исёнкор руҳи билан унинг қалбини тўлқинлантиради; ранг-баранг тимсолу ташбеҳлари, юксак бадиияти, кенг ва чуқур маънолари билан ақлини банд этади. Қават-қават рамзу тимсоллар пардасига ўралган шеърлари бир неча маъно қирраларига эга бўлганлиги учун ҳам ҳар бир тоифа уни ўзича талқин этади, ўз мақсадига хизмат қилдиради. Чунончи, тасаввуф олимлари Ҳофиз ижодини илоҳий ишқ куйчиси сифатида ўргансалар, Ғарб ва шўро адабиётшунослари дунёвий нуқтаи назардан таҳлил этадилар. Аслида шоир ижодида илоҳийлик ва дунёвийлик ажойиб бир тарзда уйғунлашиб кетган. У еру кўкнинг яратувчиси бўлмиш Аллоҳни таъриф-тавсиф этиш, унга бўлган ҳассос муҳаббатини куйлаш билан бирга, инсон ҳақида ҳам фикр юритади. Ҳофиз девони мадрасаларда махсус дарсликлар қаторида ўқитилган. Ҳофиз шеърлари табиийлиги, самимийлиги ва юксак бадииятга йўғрилганлиги, мазмунан теранлиги ва серқатламли-ги, фалсафасининг қуюқлиги, нозик ишораларга бойлиги, услубининг мураккаблиги учун ҳам унга «лисон ул-ғайб» — «ғойибнинг тили» сифатини берганлар. Фирдавсий — маснавийни, Умар Хайём — рубоийни қан-чалик такомилга етказган бўлсалар, Ҳофиз ҳам ғазални шунчалик юксак мақомга кўтарган.

Ўз ижодида май ва у билан боғлиқ тимсоллардан кўп фойдалангани учун Ҳофиз ринд ва майпараст сифатида ҳам машҳур. Тасаввуф адабиётида суфиёна истилоҳ-тимсолларни энг кўп қўллаган ва уларга энг кўп маъно юклаган ҳам Ҳофиз ҳисобланади.

Ҳофиз ўзбек адабиётига ҳам кучли таъсир ўтказган. Сайфи Саройи, Ҳофиз Хоразмий, Саккокий, Атоий, Лутфий, навоий, Бобур, Машраб, Нодира, Амирий, Мунис, Огаҳий каби барча давр шоирлари Ҳофизни ўзларига устоз билганлар, ундан таъсирланиб, шеърлар битганлар. Навоий «Девони Фоний»да Ҳофиз ғазаллари татаббуъида 220 дан ортиқ ғазал ёзган.

18-а. охири — 19-а. бошларида эъти-боран Ҳ. Ғарб дунёсини ҳам ўзига қаратди. 1812 й. да Йозеф фон Ҳаммер шоир девонини тўлалигича таржима қилиб, немис тилида нашр эттирган. Шундан сўнг Германияда Ҳофизга эргашиб ёзилган шеърлар кўпайган, ҳатто немис адабиётида шарқона шаклдаги шеърлар, ғазаллар пайдо бўлган. И. Гёте «Ғарбу Шарқдевони»ни яратган. Ҳофизни «ноёб услуб даҳо-си», «муқаддас Ҳофиз», «Шарқнинг Вольтери» деб улуғлашган. Умуман, Ғарбда Ҳофизни Гейне, Гёте, Шелли, Вольтер, Байрон каби улуғ ёзувчилар қаторида тилга олишган. Рус адабиётида ҳам Ҳофиз катта шуҳрат қозонган. А. Фет, А. С. Пушкин, М. Ю. Лермонтов, В. Жуковский, С. Есенин, П. Гнедич, В. Брюсов каби рус шоирлари Ҳофиз таъсирида шеърлар ёзганлар, унинг ижодини юксак баҳолаганлар.

Ўзбекистонда Ш. Шомуҳамедов, А. Ҳайитметов, Н. Комилов, Ҳ. Ҳомидий ва б. Ҳ. ҳақида тадқиқот олиб борганлар. Шоир шеърлари А. Авлоний, Хуршид, Чустий, Муинзода, Васфий, Ш. Шомуҳамедов, Ж. Жаб-боров, Э. Воҳидов, Ж. Қувноқ, М. Кенжабек томонидан таржима қилинган.

Ҳофиз ўзи севган Мусалло боғида дафн этилган ва унинг шарофати билан кейинчалик бу боғ «Ҳофизия» номини олиб, жаҳон илму адаб аҳлининг зиёратгоҳига айланган. Темурийлардан Абулқосим Бобур шоир қабрини обод қилдирган. Сўнг Эрон ҳукмдорларидан Каримхон Занд ҳоз. сағанани қурдирган (18.11).

Ас: Ғазаллар, Т., 1958; Куллиёт, Душанба, 1983; Ҳофиз Шерозий шеъриятидан, Т., 1985; Ишқдафтари, Т., 2000.

Ад.: Шомуҳамедов Ш., Ҳофиз Шерозий, Т, 1965; Навоий ва алабий таъсир масалалари, Т., 1968; Брагинский И. С., Из истории персидско-таджикской литературм, М., 1972,Саломов Ғ.,Комилов Н., Дўстлик кўприклари, Т., 1979.

Эргаш Очилов.