ҲОФИЗИ АБРУ

ҲОФИЗИ АБРУ, Шаҳобуддин Абдуллоҳ ибн Лутфиллоҳ ибн Абдуррашид ал-Ҳавофий (1361/62, Ҳирот – 1430, Зан-жон) — тарихчи ва географ. Амир темур ва Шоҳрух саройларида тарихнавис бўлган. Тарихий ва тарихий-географик асарлар («Зайли Зафарномаи Шомий», «Зайли Жомиъ ут-таворих», «Тарихи Ҳофизи Абру», «Мажмуа аттаворихи султония», «Зубдат ут-таворихи Бой-сунқурий») муаллифи. «Зайли Зафар-номаи Шомий» асари Низомиддин Шомийнннт «Зафарнома»сига илова бўлиб, асардаги тарихий воқеалар баёнини 1405 й. гача давом эттирган. «Зайли Жомиъ ут-таворих» Рашидуддин Фазлул-лоднинг «Жомиъ ут-таворих» асарининг давоми бўлиб, унда Эроннинг 1304 — 70 й. лардаги тарихи акс эттирилган(1417). «Тарихи Ҳофизи Абру» номи билан машҳур тарихий-географик асарида дунёнинг доира шаклидаги харитаси ва б. хариталар берилган. Бу хаританинг муҳим томонларидан бири — градус тўри чизилганидир, уни географлар Ҳофизи Абрунинг шоҳ асари деб ҳисоблайдилар. Бу асарда ер юзидаги сувлар, тоғ-тошлар, мамлакатлар ва улардаги шаҳар-қишлоқлар, шунингдек, Форс, Кермон, Хуросоннинг батафсил гео-графияси ва тарихи, Мовароуннаҳр геоф. си баён этилган. Хусусан, Самарқанд, Бухоро, Кеш, Нахшаб, Термиз каби шаҳарлар ҳамда Жайхун, Сай-хун, Мурғоб ва б. дарёлар, мамлакатлар, вилоятларнинг кенглик ва узунликлари кўрсатиб ўтилган ва масофалар ҳамда майдонларни изоҳловчи (фарсанг, ойлик йўл, кунлик йўл) анчагина сатрлар бор. 1423—27 й. ларда ёзилган «Мажмуа»(«Тўплам») асари Шоҳрух салтанати тарихини 1417 йилги воқеалар билан тугатади. Унинг 4-жилди «Зубдат ут-таворихи Бойсун-қурий»да тарихий воқеалар 1417 й. га қадар етказилган. Ҳофизи Абрунинг асарларида ижтимоий-иқтисодий маълумотлар, бизгача етиб келмаган асарлардан парчалар ва муаллифнинг ўз даврига оид хабарлари кенг ўрин олган. Ҳофизи Абру асарларининг қўлёзмалари Санкт-Петербург, Оксфорд ва Тошкентда сақланади.

Ад.: Бартольд В. В., Сочинения, т.8, М., 1973; Ҳасанов Ҳ., Сайёҳолимлар, Т.,1981.

Next Article

ҲУДАЙЧИ