ҲОЖИ ГАЗ-КОНДЕНСАТ КОНИ

ҲОЖИ ГАЗ-КОНДЕНСАТ КОНИБухоро вилояти Қоракўл туманидаги кон. Газли ш. дан 50 км жан. да 1969 й. топилган ва ишга туширилган. Кон Чоржўй тектоник поғонасидаги Чоржўй кўтарилмасининг шим. қисмида жойлашган, ғарбий қисмида 4 та кичик қуббасимон структура мавжуд. Ҳожи газ-конденсат конида палеозой эраси, юра, бўр, палеоген, неоген ва тўртламчи давр жинсларида жами 14 та бурғи қудуғи қазилган. Саноат миқёсидаги газлилик юқори юра даврининг кар-бонат жинсларидаги горизонтларда аниқланган.

15—1горизонтнинг ўрта қисмида маҳсулдор қат жойлашган бўлиб, 2151— 2177 м чуқурликда очилган, карбопат, гил ва ангидритлардан таркиб топган. Газ уюмининг ўлчами 8×6,3 км, бал. 30 м. 15—2горизонт 2175—2203 чуқурликда очилган, кар-бонат ётқизиқларининг қуйи қисмида жойлашган. Газ уюмининг ўлчами 7×6 км, бал. 26 м.

Газ уюмлари типи қатламли, гумбазли. Иккала горизонтдаги газларнинг кимёвий таркиби бир-бирига ўхшаш. Газ зичлиги 0,630 г/см\ қуруқ, ўртача конденсатли, юқори олтингугуртли, кам азотли. Конденсат оғир (0,82 г/см’), олтингугуртли, кам азотли. Ҳоз. кунда кон саноат миқёсида фойдаланишга тайёрланган.