ҲОЖИ

ҲОЖИҳаж маросимларини тўлатўкис бажарган шахснинг унвони. Ҳажга борган кишилар номига Ҳожи сўзини қўшиб айтиш одат бўлган (мас, Аҳмад ҳожи, ҳожи бува, ҳожи ота, ҳожи она ҳ. к.). Айрим ҳолларда Ҳожи сўзи исм олдидан айтилади. Ҳожи — бирор имтиёз берадиган мансаб ёки ла-возим эмас. У кишига жамоада кам-тарин, тақводор, ҳусни хулқ бўлиб юриш масъулиятини юклайди. Яна қ. Ҳаж.

Loading...